• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    БМТнинг нуфузи ўлган — Politico нашри ташкилотнинг инқирози сабабларини таҳлил қилди

    Кеча Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 77-сессияси ўз ишини бошлади. Шу муносабат билан дунёнинг машҳур сиёсий нашрларидан бири Politico Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг нуфузи тушиб бораётгани ҳақида мақола эълон қилди.

    «Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси ҳозирда Нью-Йоркдаги икки ҳафталик эзгулик фестивалининг қизиқарли бўлмаган қисмига айланган.

    Агар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясига келган ҳар бир киши ҳақиқатан ҳам ўзлари қизиқтирган нарсалар ҳақида қайғурса, ҳозир дунё яхшироқ бўлмасмиди?

    Қашшоқликни камайтириш ва соғлиқни сақлаш натижаларини яхшилашда ўнлаб йиллар давомида эришилган ютуқлардан сўнг, охирги йилларда дунё ҳукуматлар томонидан келишилган БМТнинг 17 Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш борасидаги саъй-ҳаракатларда анча орқада қола бошлади.

    Айрим масалалар, жумладан, гендер масалалари бўйича дунё орқага кетмоқда деб айтиш мумкин.

    Хўш, бу ҳафта Нью-Йоркда 150 та давлат ва ҳукумат раҳбарлари йиғилишидан нима мақсад бор? Ва бир қатор саммитлар — Клинтон маъмурияти аъзоларидан тортиб технология фаоллари ва Европа қироллик аъзоларини чақириш - бирор нарсани ўзгартира оладими?

    Сентябрь ойининг иккинчи ярмида Нью-Йорк шаҳри глобал муаммолар билан шуғулланувчиларни ўзига жалб этадиган икки ҳафталик фестивалга мезбонлик қилади.

    Бу ердаги машҳурлар ички партиявий сиёсий чегараларни кесиб ўтмасдан, юмшоқ позицияни эгаллашлари мумкин. Кореялик мегаюлдузлар BTS’дан тортиб, Мэтт Деймон ва Голди Ҳоун каби америкалик актёрларгача БМТни ўз айбловлари учун платформа сифатида ишлатади.

    "Бир пайтлар миллий етакчилар учун глобал саҳнада нутқ сўзлаш ёки АҚШ президентини йўлакда суҳбатга тортиш имконини берган тадбир эндиликда Давос форумига ўхшаб қолди.

    БМТга кириш бир киши учун Жаҳон иқтисодий форуми каби 50 000 долларга тушмайди ва Нью-Йоркдаги шоппинг диктаторларнинг хотинлари учун яхшироқдир.

    ЖИФнинг асосий босқичига ўхшаб, БМТнинг расмий раҳбарларининг нутқлари дастури кўпинча кўргазмага айланади.

    «Бу йилги чиқишлар 30 соатлик видеоқўнғироққа айланган 2020 йилги тўлиқ масофавий БМТ форумидек ёмон бўлмаса керак, лекин барибир умуман фойдасиз бўлади», — дейди БМТ тараққиёти жараёни бўйича эксперт, Халқаро инқироз гуруҳининг БМТдаги ваколатхонаси раҳбари Ричард Гован.

    Қисман бу лидерлар бир-бирларининг нутқларини тингламасликлари ва улар маҳаллий аудиторияга ўзларининг фикрларини билдиришлари билан боғлиқ. «АҚШ президенти кетгандан сўнг бошқа президентлар ва бош вазирлар икки эркак ва итнинг дипломатик эквиваленти билан гаплашишади», — деди Гован.

    Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан қўллаб-қувватланадиган соғлиқни сақлаш ва ижтимоий кампанияларга бошқа нодавлат ташкилотларга қараганда кўпроқ маблағ сарфлайдиган Гейтс жамғармаси бош директори Марк Сузман бу ҳафта Манхэттенга келаётганларнинг барчаси учун «уйғотиш қўнғироғи»ни чалди.

    «Бой давлатлар юз ўгиришмоқда. Эътибор унчалик кўп эмас», — деб, асосий глобал капитал дастурлари бўйича тараққиёт йўқлигидан нолиди Сузман. «Биз кўзлаган мақсадимиздан анча ортда қолмоқдамиз»

    Жуда катта ва муваффақиятсиз

    Ушбу ҳафталикдаги кўплаб иштирокчилар БМТ дунёни ишга қайтариш учун асос топганлигига шубҳа қилишмоқда.

    «БМТ сафсатабозликка айланди», — деди Халқаро қутқарув қўмитаси президенти ва бош директори Дэвид Милибанд. — «Халқларга боғлиқ бўлган қонунийлик ва масъулиятни эътибордан четда қолдирмайлик. Агар кўп тармоқли тизим ишламаса, унинг салбий оқибатлари ҳар жабҳада билинади», — деди у.

    Канаданинг БМТдаги собиқ элчиси Луиза Блейс БМТнинг потенциали камаяётгани ҳақидаги фикрларга қўшилади.

    «Фуқаролик жамиятига ката аҳамият бериш жуда муҳим», — деди у. — Лекин «иложи борича кўпроқ мақсадларни» буни ичига тиқиштириш асосий ғояддан четга чиқишни англатади».

    Блейснинг сўзларига кўра, БМТ кўплаб ташкилотлар, ҳатто йирик ҳукуматлар учун ҳам бошқариб бўлмайдиган ҳолатга келмоқда.

    Рокфеллер жамғармасининг инновациялар бўйича катта вице-президенти Зиё Хоннинг айтишича, БМТ ҳуқуқий муаммоларга эътибор қаратади, бироқ БМТ ичидагилар ҳам, ташқи фаоллар ҳам кўпинча ўзларининг кучли томонларини бирлаштира олмайдилар. «Инновация қила оладиган тадбиркорлар ва кенгайиши мумкин бўлган институтлар ўртасида узилиш бор», — деди у.

    «Кўпгина ижтимоий тадбиркорлар миқёсга киришда қийналмоқда. Улар жасоратли ва шижоатга тўла, лекин бу Бруклинда ҳипстер пишлоқ дўконини ташкил қилиш орқали одамларнинг пишлоқ истеъмол қилишини кўпайтиришга уринишга ўхшайди. Сиз ундан кўра йирик озиқ-овқат тармоқларига боришни маъқул кўришингиз аниқ, — деди Хон.

    Йирик бизнес ҳам ўз ишини бажаришга киришмоқда. Илгари асосан донор сифатида кўрилган корпорациялар (UNICEF ҳар йили хусусий манбалар ҳисобидан 2 миллиард долларга яқин маблағ тўплайди) БМТнинг йирик тадбирларида ғоялар манбаи ва ҳамкор бўлиш учун ўз ролини кенгайтирди.

    Microsoft ноябрь ойида Шарм аш-Шайхда (Миср) ўтказилиши режалаштирилган иқлим саммитининг «стратегик бош ҳомийси» ҳисобланади. Шунингдек, компания сентябрь ойи ўрталарида БМТнинг янги офисини очди, бу БМТнинг кўплаб элчихоналаридан, жумладан, Манхэттен марказидаги БМТ штаб-квартирасига қараган осмонўпар бинонинг 34-қаватидаги офисидан каттароқ.

    Microsoft раҳбарларининг таъкидлашича, уларнинг асосий эътибори компания дастурий таъминот ва бошқа рақамли бозорлар учун қилган глобал муаммоларни ҳал қилиш учун кенг кўламли ўзгаришларни амалга ошириш мақсадида йиғилган кучлардан фойдаланишга қаратилган.

    «Кеча бу ерда Бош ассамблея президенти бизни келгуси йилги БМТ саммитига олиб бориш режаларини баён қилди. Маълумотлар ва барқарор ривожланишнинг аҳамияти ҳақида гапиришдан олдин кечқурун Бош котиб ўринбосари билан суҳбатлашдик. Бу жой очиқ бўлган дастлабки уч кун ичида биз жуда муҳим суҳбатлар ўтказаётгандек бўламиз», — деди Microsoft компаниясининг БМТ ва халқаро ташкилотлар ишлари бўйича вице-президенти Крис Шаррок.

    «Улкан Петри идиши»

    БМТ Бош ассамблеяси атрофидаги қўшимча фестиваль ўз муваффақиятининг қурбони бўлди.

    «Барчамиз бу мутлақ шоу эканлигини биламиз», — деди глобал хайрия ташкилотининг раҳбарларидан бири, улар оммавий ахборот воситалари билан гаплашиш ҳуқуқига эга бўлмагани учун аноним қолишни сўраганча. «Аммо бу ҳам шундай ўсишда давом этмоқда: биз тартибсиз шоудан қочиш учун кўплаб ишларни эрта бажаришга ҳаракат қиламиз, лекин барчаси муддатни узайтириш билан тугайди», деди у.

    «Бу улкан петри идиши бўлиб, у ерда ҳамма тўқнашади, лекин аслида нимадир қилиш учун БМТ шовқини сўнганидан кейинги режа ва муддат керак», — деди Хон.

    «Ҳақиқатан ҳам қийин глобал муаммолар кўламини ҳисобга олсак, бир ҳафта ичида ечимларни етказиб бера оламан деб ўйлаш тўғри эмас», — дейди Хоннинг сўзларига қўшилган Шаррок.

    Агар иштирокчиларни жонлантирадиган битта тушунча бор бўлса, у ҳам бўлса ҳамкорликдир: «Одамлар БМТда ақлли кўринишни хоҳлашади. Мен ҳар доим «Бизга кўпроқ ҳамкорлик керак» ва «бўлинишларнинг олдини олишимиз лозим» деган ваъзларни эшитаман»,— деди Хон.

    «Яхшироқ ҳамкорлик иқлим ўзгаришини чеклашда ёки пандемияга адолатли жавоб беришда автоматик равишда кўпроқ муваффақиятга эришишни англатмайди, лекин бундай  менталитет одамларга бирор нарса қилиш учун вақт, эътибор ва ресурсларни қаратишга олиб келади», — деди у.

    21.09.2022, 16:57   Изоҳ (0)   15330
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шольц Германияга БМТ Хавфсизлик кенгашидан жой берилишини сўради

    21.09.2022, 16:54

    «Беш миллион одам мамлакат бўйлаб уёқдан бу ёққа қочади» — Навальний сафарбарлик ҳақида фикр билдирди

    21.09.2022, 16:46

    Олимлар Ер юзида нечта чумоли борлигини ҳисоблаб чиқди

    21.09.2022, 16:00

    Россияда сафарбарликка қарши петицияни ўн минглаб одамлар имзолади

    21.09.2022, 15:27

    Харьковда қолдириб кетилган рус техникалари, миналанган турар жойлар. Урушнинг 209-кунидан фоторепортаж

    21.09.2022, 14:50

    Алишер Усмоновнинг Германиядаги уйлари тинтув қилинмоқда

    21.09.2022, 14:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Вьетнамда сайёҳлик кемаси ағдарилиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 20 июл, 00:00

    “Киев Москвага келаси ҳафта музокаралар ўтказишни таклиф қилди” — Зеленский

    Дунё | 19 июл, 23:40

    “Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати туфайли Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда” — Илҳом Алиев

    Дунё | 19 июл, 23:19

    Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 23:00

    Хаби Алонсо “Челси” етакчиси Коул Палмерни “Реал”га олиб келмоқчи

    Спорт | 19 июл, 22:57

    Аir Chinа авиакомпанияси Пекиндан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

    Ўзбекистон | 19 июл, 22:55

    Жанубий Кореяда 4 кундан бери ёғаётган ёмғир сабаб 5 киши ҳалок бўлди (фото)

    Дунё | 19 июл, 22:35

    Латвия минглаб россияликни мамлакатдан чиқариб юборишни режалаштирмоқда 

    Дунё | 19 июл, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.