Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Турк актрисаси Мелиса Асли Памук янги суратини обуначилари билан бўлишди.

Даврон Кабулов ва Хуснора Шодиева Хоразмдаги “Қовун сайли”да бошловчилик қилмоқда.

Каниза янги “Ёна-ёна” клипи премерасига ҳамкасбларини таклиф қилиб, кечадан эсдалик суратларни саҳифасига жойлади.

Муниса Ризаева метро станцияларининг бирида мухлислари учун жонли ижрода куйлаб берди.
Актриса Гулруҳ Пирназарова ўзликни англаш ҳақида мулоҳаза юритмоқда.

Хонанда Ғайбулла Турсунов дўстликни қадрлайдиган кам сонли санъаткорлар сирасига киради. У Румийдан бир мисра келтириб пост жойлади.

Юлдуз Турдиева 10 августда 40 ёшни қаршилади. Хорижда хордиқ чиқараётган хонанда Instagram орқали ҳамкасблари ва яқинларининг табригини қабул қилиб олмоқда.

Ванер Бобур Мансуров Instagram’да пост ва сторис нархи қанчалигини маълум қилди.
Озода Нурсаидова Маданият вазири Озодбек Назарбеков билан Туркманистондаги тадбирда тушган суратини жойлади.

Актриса Фарангиз Холиқова илк бор оналик мақомига эришди — у ўғил фарзандли бўлди.
Изоҳ (0)