“Ўзгидромет” прогнозларига кўра, ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво нисбатан салқинлашади.

11—12 август кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан кам булутли ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати асосан 38-40 даража, жанубда 42 даражагача бўлади. Фақат шимоли-ғарбий вилоятларда ва чўл ҳудудларда эртага кундузи ҳарорат 2-3 даражага пасаяди.
13 август, чоршанба куни ҳароратнинг пасайиши Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. Лекин иссиқнинг сезиларли даражада пасайиши иш ҳафтасининг иккинчи ярмида кутилмоқда, бунда республика ҳудудининг катта қисмида ҳарорат 34-37 даражагача, фақат энг чекка жанубда 40 даражагача пасаяди.
Ушбу кунларда ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Қорақалпоғистон Республикасида 13 август куни баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Шамол 7-12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади. Ҳарорат кечалари 21-23 даража, кундуз кунлари 11—12 августда 38-40 даража, 13 августда 36-38 даража, 14—15 августда 34-37 даража бўлади.
Изоҳ (0)