АҚШнинг Колорадо штатида тарихдаги энг йирик ўрмон ёнғинлари авж олди. Штатда жойлашган қамоқхона маҳбуслари эвакуация қилинди. Бу ҳақда NBC News хабар берди.

Гарфилд ва Рио-Бланко округларида 433 квадрат километрдан ортиқ майдонни қамраб олган. Тоғли ҳудудлардаги аҳоли аллақачон бошқа жойга кўчирилган. Ёнғиннинг фақат 6 фоизи назорат остига олинган. Жароҳатланганлар ва зарар кўрган иншоотлар ҳақида маълумот берилмаган.
Эҳтиёт чораси сифатида Колорадо ахлоқ тузатиш колониясидаги 179 нафар маҳбус эвакуация қилинган. Улар вақтинча Буэна Виста ахлоқ тузатиш мажмуасига кўчирилган. Мингдан ортиқ ўт ўчирувчилар ёнғинга қарши курашмоқда.
Колорадо штатининг ёнғинларни олдини олиш ва назорат қилиш бошқармасига кўра, Денвердан тахминан 400 километр ғарбда дарахтлар ва бутазорлар орасида тарқалаётган Ли ёнғини ҳозирда штат тарихидаги олтинчи йирик алоҳида ёнғин ҳисобланади.
Калифорниядаги бу йилги энг йирик ёнғин Гиффорд ёнғини бўлиб, 1 августдан бери Санта Барбара ва Сан-Луис Обиспо округларининг камида 466 квадрат километрини қамраб олди. Якшанба куни у 32 фоиз назорат остига олинган эди.
Изоҳ (0)