Қўқон шаҳрида лойиҳа қиймати 12,5 миллион доллар бўлган ҳунармандчилик ва туризм маркази қурилмоқда. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов хабар бермоқда.
Қайд этилишича, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Қўқон шаҳрининг Боғистон кўчасида барпо этилаётган Ҳунармандчилик ва туризм марказида бўлиб, қурилиш ишлари билан танишган.
Марказ тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари ҳисобига бунёд этилмоқда. Марказдан ҳунармандлар учун савдо расталари, меҳмонхона, тантаналар саройи, амфитеатр, йирик савдо мажмуаси, кўнгилочар масканлар, болалар ўйин майдончалари ўрин олган.
Шунингдек, марказ ҳудудида сиғими беш минг кишилик масжид ҳам барпо этилмоқда.
Маълумот учун, 2023 йилда Қўқон шаҳрида II Халқаро ҳунармандчилик фестивали бўлиб ўтади. 2019 йилда МДҲ давлатлари ичида биринчи бўлиб Қўқонга жаҳон ҳунармандлар шаҳри мақоми берилган.
Изоҳ (0)