News cover

Самарқандда икки бола хатна қилинганидан кейин вафот этди

Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида 5 ва 2 ёшли бола хатна қилинганидан кейин вафот этди. Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Уларнинг иккиси ҳам соғлом ҳолда туман тиббиёт бирлашмасига олиб келиниб, суннат қилингани, лекин тегишли тартиблар қўпол равишда бузилгани айтилмоқда. Икки боланинг ўлими юзасидан текширувлар ўтказилган. Тиббиёт ходимларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун қўшимча тергов ҳаракатлари, жумладан, юзлаштириш, эксгумация ва бошқа процессуал ишлар ўтказилиши зарур деб топилган.

Шу асосда 2026 йил 2 май куни Жиноят кодексининг
116-моддаси 3-қисми (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Беш ёшли боланинг ўлими

Боланинг ота-онаси “Kun.uz”га берган интервьюсида маълум қилишича, беш ёшли Элхан Турсунов 2026 йил 22 март куни туман тиббиёт бирлашмасида хатна қилинган. Орадан бир кун ўтиб, боланинг аҳволи ёмонлашган. Кесилган жойдан қон кетиш бошланган.


Уни шифохонага олиб боришган. Болани хатна қилган жарроҳ Азиз Худойбердиев билан телефон орқали боғланишганида, у ишда эмаслиги сабаб бемор болани ҳамкасби Жавлон Мелиевга кўрсатишларини айтган. У операция қилинган жойни боғлаб қўйиб, ҳаммаси яхши эканини, хавотир олмасликни айтган. Бироқ кечга бориб боланинг иссиғи кўтарилиб кетган.

27 март куни жарроҳ уйга чақиртирилган. Унга қадар ота-онаси операция қилган шифокор билан телефон орқали боғланиб турган ва тавсияларини бажарган. Аммо болада ўзгариш бўлмаган, аксинча аҳволи ёмонлашиб бораверган. Уйга келган жарроҳ боланинг ҳолатини кўриб: “Шамоллатиб қўйибсизлар, ўтиб кетади”, деган. Ўша пайтда ҳолатга гувоҳ бўлиб турган ҳудудий ҳамшира эътироз қилиб, боланинг аҳволи ёмонлашаётганини айтган. Шундан сўнг бола яна шифохонага, жонлантириш бўлимига олиб кетилган. Тахминан ярим соатлардан сўнг жони узилганини айтишган.

Икки ёшли боланинг ўлими

3 апрель куни ушбу тиббиёт бирлашмасида яна бир бола — Ҳамиджон Тўхтаевнинг ҳам хатна амалиётидан сўнг соғлиғи ёмонлашган. Унда аллергия кузатилган, иссиғи кўтарилган. Боланинг онасининг сўзларига кўра, иссиғи умуман тушмаган, 4 кун ҳеч нима емаган, фақат сув ичган. Шифохонага олиб борилганда “ўтиб кетади, табиий ҳолат” мазмунида жавоб берилган. 8 апрелга келиб бола шифохонада ҳаётдан кўз юмган.

Навбатчи шифокор, жарроҳ Соҳибжон Холжигитовнинг айтишича, хатна амалиётини ўтказишдан аввал ҳар бир бола умумий текширувлардан ўтказилиши шарт. Агар текширувлар натижаси ижобий чиқмаса, амалиёт тўхтатиб турилиши лозим. Лекин 5 ёшли бола ҳам 2 ёшли бола ҳам суннат қилинишидан аввал ҳеч қандай текширувлардан ўтказилмаган.

Бугун, 12:39

Видеолар

News cover

Москвада зирҳли техникаларсиз парад: бунга деградация сабабми ё хавфсизлик?

News cover

«Аёлимни тирик қолганига шукр қиламан» — Мирзо Улуғбек туманидаги ЙТҲ тафсилотлари

News cover

Уч болали аёлга «Президент совғаси» сифатида берилган уй тортиб олиняпти

News cover

«Тож Маҳал бўп кетибди» — Имом Бухорий мажмуасидан репортаж

News cover

У Биринчи жаҳон урушида театр қўйган. Ҳамза уй-музейидан репортаж

Теглар

Ижтимоий тармоқлар: