Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчисини Damas уриб юборгани акс этган видео тарқалди. Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, воқеа 17 сентябрь куни соат 12:30 ларда Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Эшонгузар ҳудудидан йўлнинг 3 километрида юз берган. Damas’ни бошқариб кетаётган ҳайдовчи пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтиб келаётган 11 ёшли З.У.ни уриб юборган. Оқибатда бола туман марказий шифохонасига ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Зангиота тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)