Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида туризм соҳаси олдида турган яна 6 та катта масала ечими бўйича навбатдаги вазифаларни белгилаб берди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар қилди.
«Ўтган ҳафта Самарқандда янги барпо этилган Туристик марказда йирик халқаро тарихий тадбир – Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммитини юқори савияда ўтказдик. Бунда халқимиз, давлатимиз юксак маданияти ва бунёдкорлик салоҳиятини яна бир бор намоён этди.
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига Ўзбекистон раислиги ва Самарқанд саммити доирасидаги кенг кўламли ишларимиз ва ташаббусларимизга халқаро ташкилотлар, иштирокчи давлатлар раҳбарлари юқори баҳо бергани барчамизга ғурур бағишлайди.
Самарқандда барпо этилган янги аэропорт, 8 та меҳмонхона, конгресс-холл, парк, бошқа кўнгилочар ва дам олиш мажмуалари – мамлакатимиз тарихида янги туризм дарвозаси ва Янги Ўзбекистоннинг ‘ташриф қоғозиъга айланишига аминман», — дейди президент.
Энди уларни ҳам мамлакат аҳолиси, ҳам хорижий сайёҳлар учун ишлатиш кераклиги таъкидланган. Шу боис Ташқи ишлар вазирлигига:
- «Самарқанд–Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси» тарғибот кампаниясини ўтказиш;
- Самарқандга саёҳлар оқимини ошириш бўйича «йўл харитаси»ни тасдиқлаш топширилган.
Изоҳ (0)