• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Ромлар узоқ йиллар хизмат қилиши учун инобатга олиш керак бўлган 7 та кўзга кўринмас жиҳат

    Кўпинча янги турар жойга кўчиб ўтиш ёки капитал қурилиш жараёнида янги ромларни харид қилиш масаласига дуч келасиз. Бироқ Ўзбекистоннинг аксарият аҳолиси учун бу масала етарли даражада мураккаб бўлиши мумкин. Агар ромларни танлаш борасидаги муҳим саволларга жавобларни ҳали билмасангиз, бу мақоламизни охиригача ўқишни тавсия қиламиз.

    Конструкция

    Биринчи ўринда, ром профилининг турини аниқлаб олиш керак. Профил ичида ҳаво камералари мавжуд. Камераларнинг миқдори ва тузилиши шовқин ва иссиқлик изоляциясига таъсир кўрсатади. Металл-пластик профилнинг монтаж кенглигига эътибор қаратинг, бироқ, у ромнинг якуний нархига салмоқли таъсир кўрсатишини ҳисобга олинг. Кераксиз хусусиятларга ортиқча тўлов қилмаслик учун вазиятни баҳоланг ва ўйлаб кўринг.

    Engelberg 8к русумли профил конструкцияси

    Engelberg 8к русумли профил конструкцияси

    Ишлаб чиқарувчидан, сиз танлаган ромларда бутун конструкцияга мустаҳкамлик ва ишончлилик берувчи арматуралаш борлигини сўраб олиш ҳамда у яхши сифатга эга эканлигига ишонч ҳосил қилиш зарур. Мутахассислар Марказий Осиё минтақаси учун профилининг монтаж кенглиги камида 60 мм бўлган металл-пластик ромларни ўрнатишни тавсия қиладилар.

    Эҳтиёт бўлинг! Нархни арзонлаштириш мақсадида ишлаб чиқарувчилар металл арматуралашда маблағ тежаш ҳолатлари тез-тез учраб туради: уни қисман ошиқ-мошиқларни маҳкамлаш жойида қўллашади, қасддан ингичка металлдан фойдаланиади ёки арматуралашдан тўлиқ воз кечишади.

    Профил қанчалик кенг бўлса, арматуралаш ҳам шунчалик қалин ва ишончли бўлиши керак. У зангламас қотишмадан ясалган ёки руҳланган бўлиши, қалинлиги 1,5 мм дан кам бўлмаслиги керак. Рангли ёки ламинацияланган ромлар қуёшда қаттиқроқ қизишини ҳамда 2 мм ва ундан ортиқ арматураланиши кераклигини ҳисобга олинг. Арматураланган профил туташган контурга эга эмас ва ускунада кавшарлашдан олдин пластик профилга ўрнатилиб, маҳкамланади. Металл ва пластикнинг эриш ҳарорати фарқланиши сабабли, у металл-пластик конструкциялар бурчагида пайвандланишининг иложи йўқ.

    Профилни танлаш вақтида албатта сифат сертификатлари мавжудлиги ва тақдим этиладиган кафолатлар ҳақида сўранг. 2022 йилда Akfa Group компаниясининг янги ишланмалари Туркияда Façade Testing Institute расмий сертификациясидан мувафаққиятли ўтди. FTI томонидан ўтказилган синовлар натижалари Европа иттифоқи томонидан қабул қилинган. Façade Testing Institute – Европа иттифоқининг нотификация қилинган лабораторияси бўлиб, TURKAK агентлиги томонидан аккредитация қилинган. У осма деворлар, ромлар, эшиклар ва бошқа қурилиш материалларини CE маркировкаси жараёни учун синов ва таҳлил қилади. Маркировка маҳсулот истеъмолчилар саломатлиги учун зарарли (хавфли) эмаслигини ҳамда атроф-муҳит учун безиён эканлигини тасдиқлайди.

    Фурнитура ва аксессуарлар

    Бу ҳолда тежамкорлик ўзига-ўзи зарар етказишни англатади. Фурнитура ойна равон, енгил ва қулай очилиши ва ишончли ёпилишига таъсир қилади. Akfa ассортиментида қатор жаҳонда етакчи компанияларнинг турли механизм, фурнитура ва аксессуарлари тақдим этилган, шу жумладан: Rotto (Германия), Fab& Fix (Буюк Британия), Hoppe (Германия), Fornax (Туркия). Улар орасида бузишдан юқори ҳимояга, қўшимча қулфлаш нуқталарига ва ром тизимини очишнинг ўзига хос вариантларига эга механизмлар мавжуд. Фурнитура ва аксессуарлар сизнинг эҳтиёжингиздан келиб чиққан ҳолда танланади.

    Муҳим: ойна фурнитураси зангламаслиги, шаклан ўзгармаслиги ва едирилмаслиги учун сифатли металлдан бўлиши керак. Кенг тарқалган фурнитура турларидан очилишнинг бурама, қайтарма ва бурама-қайтарма механизмларни айтиб ўтиш мумкин. Охирги тури қимматроқ бўлади, сабаби, ўзида очилишнинг икки турини бирлаштириб, ром конструкциясида дарча бўлишини кўзда тутиш заруратидан халос қилади. Бунда Европа ишлаб чиқарувчиларининг маҳсулотини танлаган маъқул, сабаби, статистикага кўра улар хитой аналогларига нисбатан бир неча баробар ишончли бўлиб, сизга анча кўп хизмат қилади.

    Энергия самарадорлиги: замонавий тенденциями ёки мижозлар учун чинакам фойдами?

    Ҳозирги кунда энергия тежовчи технологиялар ҳақида кўплаб муболаға фикрлар мавжуд. Ахботрот етишмаслиги сабабли улар харидорларга нотўғри маълумот бериб, инновацион ечимлардан фойдаланишнинг аниқ фойдасини баҳолаш имконини бермайди.

    Энергияни тежовчи ойналарнинг оддий ойналардан фарқини англаш учун оддий эксперимент натижалари билан танишиш тавсия этилади. Р&Д Akfa мутахассислар бир камерали қўшойна билан жиҳозланган турли ромларнинг ички ойнаси ҳароратини ўлчадилар. Стандарт ойналар орқали иссиқлик йўқотилиши 10 фоиздан 40 фоизгача бўлган. Бундан келиб чиқадики, энергетик самарадор ойналар хоналарда иссиқликни сақлаш ва кондиционерлашда маблағни тежаш орқали келусида киритган сармоянгизни оқлайди. Энергетик самарадор ромлар ойналар орқали иссиқлик йўқотилишини тахминан 70% гача қисқартиришга қодир. Ёзги мавсумда эса улар кондиционерлаш ҳаражатларини тахминан 50 фоизга қисқартиради.

    Шовқиндан ҳоли бўлишни хоҳлаганда

    Шовқин даражаси, инсон эшитиш бўсағасини ҳисобга олган ҳолда децибелларда - акустик бирликларда (дБа) ўлчанади.

    Баланд товушларга сезгирлик кечқурун, иш кунидан кейинги чарчоқ ҳолатида ва кечаси кучаяди. Кўпчилик одамларни 50 дБ гача бўлган мўътадил шовқин даражаси, масалан, яқин жойда оддий овоз баландлигида суҳбатлашиш ёки ромлар остидан ўтаётган машинанинг товуши осонгина уйғотади.

    Баъзилар баланд товушларга нисбатан сезгирроқ ва пастроқ шовқин даражасида ухлай олмайди.Таъкидлаш жоизки, ҳатто энг «сокин» металл-пластик ромлар ҳам, агар улар нотўғри ўрнатилган бўлса, товуш изоляциясининг муносиб даражасини таъминлай олмайди.Зич ўрнатилмаган табаиа товуш изоляциясини икки баравар камайтиради. Изоляциядаги ўта кенг ўрнатиш чоки ва ҳаво бўшлиқлари ҳам конструкциянинг шовқин изолациясини камайтиради.

    Тўғри танланган ва профессионал тарзда ўрнатилган кўп камерали қўшойнали ва юқори сифатли профилли пластик ромлар ҳатто метро ёки аэропорт, гавжум проспектларга, магистралларга яқинидаги уйларда жойлашган хоналарни ҳам шовқиндан ҳимоя қилади.

    Ҳар бир ойнага шовқин изоляцияси бўйича тоифа берилади. GOST 23166-99 давлатлараро стандарти бўйича ромларнинг шовқин изолацияси ром конструкцияси ўз ичида ушлаб қола оладиган дБа овоз баландлиги билан белгиланади.

    Синовлар шуни кўрсатдики, А классдаги ром тизимлари - Engelberg 8К аналоглардан сезиларли даражада устундир ва тўғри ўрнатилган бўлса, катта автомобиль йўлидан, ўтаётган метродан чиқадиган шовқинни ва ҳатто ромдан ташқарида ўтаётган концерт шовқинини изоляция қилишга қодир.

    Нарх

    Маслаҳат: арзон нархдаги ромни ўрнатишдан олдин сертификатларни сўранг ва у қайси ҳомашёдан ясалишини билиб олинг. Бозорни ва ишлаб чиқарувчиларнинг нархлаш сиёсатини ўрганинг ва ёдда тутинг, сифатли материаллардан йиғилган ойналар сизга кўп йиллар хизмат қилиб, хонадонингизда қулайлик ва шинамлик муҳитини яратади.

    Шубҳали паст нархларни ваъда қиладиган компанияда пластик ромларни танламаслигингиз керак. Демпинг кўпинча сифат ҳисобига амалга оширилади ёки асосий таклиф муҳим таркибий қисмларни ўз ичига олмайди.

    Одатда, ингичка деворлари бўлган профилдан ясалган ромлар, шунингдек, арзон арматура ёрдамида тайёрланган конструкциялар арзонроқ бўлади.

    Ром нархида тежамкорлик сезиларли бўлиши мумкин, аммо бунда сифат йўқолади. Уларни тез орада алмаштириш зарурати бир неча баравар қимматга тушади.

    Пластик ромларни ўрнатиш: буюртмачи чек-листи

    Ўрнатиш ойнани алмаштириш жараёнининг асосий таркибий қисмларидан бири бўлиб, ромнгизнинг сифат хусусиятлари асосан бу жараёнга боғлиқдир.

    Профил тури, арматура, қўшойнала ва бошқа жиҳатлар юзасидан қарор қабул қилганингиздан сўнг, ромлар ишлаб чиқарилгунча ва ўрнатиш жойига етказилгунча кутиш қолади.

    Одатда, ёзги даврда металл-пластмасса ром конструкцияларини ишлаб чиқарувчиларнинг буюртмалари кўпроқ бўлади ва ишлаб чиқариш жойида навбат ҳосил бўлади.

    Ўрнатилган ромларнинг конструкцияси ва монтажини қабул қилиб олишдан қуйидаги жиҳатларга албатта эътибор қаратинг.

    • Ром ва табақаларни текширинг. Профилда ҳеч қандай ўйиқ ёки дарз кетган жой бўлмаслиги керак.
    • Барча профилларда албатта ҳимоя плёнкаси ёпиштирилган бўлиши керак. Мабодо, ром ёки табақа профилида плёнка йўқ бўлса - уни албатта синчковлик билан текшириб кўринг. Ҳимоя плёнкасининг ўзида ҳам чуқур қирилган жойлар бўлмаслиги керак.
    • Қўшойналарни диққат билан кўздан кечиринг. Уларда қирилган, айниқса, дарз кетган жойлар бўлмаслиги керак.
    • Барча зарур бутловчи қисмлар борлигини текшириш ёдингиздан кўтарилмасин. Агар мабодо нимадир етишмаса, қабул қилиш далолатномасида албатта ўз изоҳингизни ёзинг. Табақалар ишини текширинг. Табақалар ҳеч нимага тегиб турмаслиги керак. Ҳаммаси енгил ва уринишсиз очилиши лозим.
    • Ром керакли баландликда ўрнатилганини текширинг. Керакли даражада ўрнатиш - монтажнинг мажбурий талаби. Табақа мустақил очилиб кетиши ёки ёпилиб қолиши керакмас.
    • Кўпиклаш сифати. Бу ерда ҳаммаси оддий. Ҳеч қандай бўшлиқ ёки коваклар бўлмаслиги шарт. Текис, зич кўпиклаш. Акс ҳолда намлик ичкарига кириб, откосларда моғор ва замбуруғлар пайдо бўлиши мумкин.

    Агар ўрнатгандан кейин ойнада моғор излари, конденсат пайдо бўлса, ром томондан ураётган шамол яшашга ҳалақит берса, шартномани олингда, ишлаб чиқарувчи компанияга боринг. Ўзини ҳурмат қилган ҳар қандай фирма ромларга хизмат кўрсатиш бўйича кафолат даврини тақдим этади ва монтаждаги камчиликлар компания ҳисобидан бартараф этилади.

    Бозор таклифларга тўла, харидор эса хонадонига ҳамёнбоп нархларда энг яхши пластик ромлар ўрнатилишига ҳақли.

    Қўшимча саволларингиз бўлса – Akfa Group ягона Call-марказига қўнғироқ қилинг, сизга албатта ёрдам беришади.

    Call-марказ рақами: +998 71 203-00-00

    Сайт: www.akfagroup.com

    Instagram: www.instagram.com/akfa...

    Facebook: www.facebook.com/AkfaU...

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    19.09.2022, 10:30   Изоҳ (0)   20381
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тақдимот меморандумлари, кинолойиҳалар, маҳорат дарслари ва намойишлар: XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?

    17.09.2022, 15:00

    Ҳаётни ҳозирдан бошланг: ISHONCH дўконлар тармоғининг ребрендинг тақдимоти!

    16.09.2022, 19:30

    InfinBANK билан орзулар сари! 100 доллар эвазига Таиландга саёҳат қилинг

    16.09.2022, 16:30

    texnomart’да 1300 дан ортиқ техника учун 20 фоизгача чегирмалар якунланишига 3 кун қолди!

    16.09.2022, 15:00

    Таълим учун шартнома тўловларини тўлай олмаслигингиздан хавотирдамисиз?

    16.09.2022, 12:00

    Ипотека – хонадон сотиб олишнинг энг қулай ва оммабоп усулларидан бири

    16.09.2022, 10:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин 25 йил олдин президент бўлишни хоҳламаганини айтди

    Дунё | 13 июл, 18:11

    Шимолий Корея Россияга 12 млн дан ортиқ снаряд етказиб берган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 17:50

    Британияда 60 га яқин депутат Фаластин давлатини дарҳол тан олишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 17:30

    Марғилонда 2,5 яшар болани босиб кетган Gentra ҳайдовчисига жиноят иши қўзғатилди

    Ўзбекистон | 13 июл, 17:12

    Трамп жорий этиши кутилаётган санкциялар Россия нефтига глобал эмбарго келтириб чиқариши мумкин

    Дунё | 13 июл, 16:40

    Исроил зарбаларидан бир кечада камида 29 нафар фаластинлик, жумладан, 6 нафар бола ҳалок бўлди 

    Дунё | 13 июл, 16:15

    Ўзбекистонда сунъий интеллект ёрдамида дори воситаларига бозор эҳтиёжлари ўрганилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 13 июл, 15:55

    Германия Украинага ёрдам бериш учун Patriot ракеталари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Дунё | 13 июл, 15:20

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.