• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекнефтгаз»: Бошқарув раиси бошчилигидаги «Ишчи гуруҳ» гелогия-қидирув, бурғилаш ишлари ва қазиб чиқарилиши ҳолатини ўрганиш мақсадида Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида бўлди

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги «Ишчи гуруҳ» томонидан Бухоро вилоятида жойлашган Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида углеводород захираларини ошириш, углеводородлар қазиб чиқариш геолого-техник тадбирлар доирасида қудуқларини бурғилаш, капитал таъмирлаш ва технологик объектларни ишга тушириш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар, уларнинг самарадорлиги ҳамда амалга оширилаётган лойиҳалар ижроси ҳолати бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

    2022 йилда бошқармада қарийб 4,6 млрд.куб метр табиий газ ва 150,0 минг тонна суюқ углевородлар қазиб олиш режалаштирилган. Бу кўрсаткичларга эришиш учун, бошқармада 2022 йил давомида табиий газ қазиб чиқариш режа кўрсаткичларининг бажарилишини таъминлашга қаратилган жами 133 та геолого-техник тадбирлар амалга оширилади, бунда 6 та янги газ қудуқлари бурғилашдан ишга туширилади, 121 та мавжуд газ қудуқларида капитал таъмирлаш ва интенсификация ишлари олиб борилади ҳамда 6 та технологик объектлар ишга туширилиши режалаштирилган.

    Дастлаб, Бошқарув раиси бошчилигидаги «Ишчи гуруҳ», Учқир конидаги қудуқларда олиб борилаётган мукаммал таъмирлаш ишлари фаолитяти билан танишди. Ушбу конда, 30-40 йиллар аввал ишлатилган қудуқларда чуқур таҳлиллар олиб бориш натижасида қайта тиклаш орқали саноат миқёсида газ оқими олиниб, қудуқни ўзлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

    «Кулбешкак» конида амалга оширилаётган бурғилаш ишлари ҳамда табиий газ қазиб олиш ишлари билан танишилди, шу билан бирга ишчи-ходимларни яшаш шароити, ишлаш шароити ҳамда озиқ овқат етказиб бериш масалалари билан жойида ўрганилди. Ушбу ходимлар учун янада шароитларни яхшилаш юзасидан корхона раҳбариятига топшириқлар бериб ўтилди.

    «Дояхотин» гуруҳи конларида табиий газ қазиб олишни ошириш мақсадида амалга оширилаётган «Дояхотин» конидан Газли газни қайта ишлаш заводигача диам.1020 мм узунлиги 43 км газ қувурини қурилиш ишлари билан ҳам танишилди. Бугунги кунда газ қувурида тўлиқ монтаж ишлари якунланган, синов ишлари амалга оширилган бўлиб, шарли кранлар ва «задвижка»ларни етказиб келиш ва якуний монтаж қилиш ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқарув раиси томонидан ушбу газ қувурини қисқа муддатларда ишга тушириш бўйича раис ўринбосарларига, департамент ва бошқарма бошлиқларига кўрсатмалар берилди. Пудратчи ташкилот томонидан зарур қувур арматураларини етказиб беришни тезлаштириш ва монтаж ишларини якунлаш бўйича топшириқлар берилди. Шунингдек, департамент ходимларидан ташкил топган гуруҳлар тузиб, ҳар бир кон ва қудуқлар кесимида оптимал режимларни танлаш ишларини олиб бориш бўйича ҳам топшириқлар бериб ўтди.

    Геолого-техник тадбирлар доирасида конларда қудуқларни бурғилаш ва капитал таъмирлаш ишлари билан танишиш мақсадида, «Дояхотин», «Кулбешкак», «Учқир» ва «Ҳожиқазғон» конларида бўлиб, бурғилаш ва мукаммал таъмирлаш йўналишида олиб борилаётган ишлар билан ҳам танишилди.

    Куз-қиш мавсумида ҳам углеводородлар қазиб чиқаришни барқарорлигини таъминлаш мақсадида қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш, яъни қудуқлар учун бурғилаш дастгоҳларини қўшимча жалб қилиш билан бурғилаш ишларини жадаллаштириш, қудуқларни капитал таъмирлаш ишларига бошқа ҳудудлардан таъмирлаш ускуналарини мобилизация қилиш орқали уларнинг сонини кўпайтириш орқали геолого-техник тадбирларни амалга оширишни тезлаштириш бўйича тегишли департамент бошлиқлари ва бошқарма раҳбариятига вазифалар белгилаб берилди.

    Бошқарма объектлари, газ қувурлари ва завод ҳудудини қўриқлаш билан талон-тарожликнинг олдини олиш ҳамда жамоат тартибини сақлашда яқиндан кўмаклашаётган Миллий гвардия қуриқлаш бошқармаси ходимлари билан ҳам учрашиб, уларнинг амалга ошираётган ишларида муваффақиятлар тилаб миннатдорчилик билдирилди.

    Бошқарув раиси бошчилигидаги «Ишчи гуруҳ» Газли бошқармасига ташриф давомида Газли газни қайта ишлаш заводида ҳам бўлди. Газли газни қайта ишлаш заводида 2022 йилда қарийб 4,5 млрд куб.м табиий газ олтингугурт бирикмаларидан тозаланиб, «Ўзтрансгаз» АЖ магистрал газ қувурларига етказб беради. 2022 йилда заводда 60,0 минг тн суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ва аҳоли, коммунал соҳа истемолчилилари учун етказиб бериш режалаштирилган.

    Қурилмаларнинг иш ҳолати ва амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмалари, Газдан пропан-бутан ажратиб олиш қурилмаси иш фаолияти билан яқиндан танишилди.

    Ушбу қурилмаларда газни қайта ишлаш технологик жараёнларини оптималлаштириш, суюқ углевородлар, суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва газ сифатини янада яхшилаш йўналишларида олиб борилаётган ишлар кўздан кечирилди.

    Қурилмаларда олиб борилаётган ишларни ўрганиш давомида тегишли департаментлар, бошқарма ва завод раҳбарларига суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни янада ошириш учун зарур чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берилиб, бу борада бошланган ишларни жадаллаштириш топшириқлари берилди.

    Суюлтирилган газ сақлаш станциясида бўлиб, бу ерда суюлтирилган газни юклаш жараёнлари кўздан кечирилди ва аҳоли эҳтиёжлари учун юкланаётган суюлтирилган газни ўз вақтида юклаб беришни таъминлаш учун тегишли департамент бошлиқлари ва бошқарма раҳбариятига юклаш жараёнларини алоҳида назоратга олиш топшириғи берилди.

    Шундан сўнг, раис ўринбосарлари, департамент бошлиқлари, бошқарма раҳбарияти ва мутахассислари иштирокида ўрганишлар давомида аниқланган муаммолар, 2022 йилнинг ўтган 8 ой даврида амалга оширилган ишлар сарҳисоби, бошқармада белгиланган режа кўрсаткичларнинг бажарилиши бўйича йиғилиш ўтказилди.

    Йиғилишда Газли бошқармасида конлар кесимида газ қазиб чиқариш кўрсаткичлари таҳлил қилиниб, йилнинг ўтган даврида табиий газ қазиб чиқариш ҳажмларининг тушиб кетиши танқид қилинди. Ҳар бир кон бошлиғининг углеводородлар қазиб чиқариш бўйича режа кўрсаткичларининг бажариши бўйича ҳисоботлари бирма-бир эшитилди.

    Қазиб чиқаришни кўпайтириш йўналишларида олиб борилаётган геолого-техник чора-тадбирларни жадаллаштириш, мавжуд сиқув компрессор станциялари аварияли тўхталишларни бартараф этиш билан станцияларнинг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича чоралар кўриш зарурлиги таъкидланди.

    «Учқир» конида ликвидация фондидаги яна қўшимча қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини олиб бориш билан ишлатиш фондига қайтариш орқали коннинг 16-горизонт қатламидан табиий газ қазиб олишни таъминлаш бўйича «Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш» АЖ раҳбариятига алоҳида топшириқ берилди.

    Технология йўналишида, «Тайлоқ» конининг 1-, 2-газ йиғув жойларидан «Қумли» газни дастлабки тайёрлаш қурилмасига бўлган газ қувурларининг қувватини ошириш билан газ қазиб чиқаришни кўпайтириш мақсадида жами 12 км узунликдаги қўшимча қувурларни қуриш ишларини жадаллаштириш масаласи ҳам муҳокама қилиниб масъулларга зарур кўрсатмалар берилди.

    Йиғилиш давомида энг устивор вазифа қилиб, излов қидирув йўналишида ишларни ташкил этиш, Давлат геология қўмитаси билан ҳамкорликда ишларни ташкил этиш, Газли регионида маҳсулот базасини яратиш, келгусида истиқболли конлар очиш юзасидан ишларни ташкил этиш масаласида қаттиқ топшириқлар бериб ўтилди.

    Газли регионидаги конлар ва майдонларнинг қӯшимча имкониятларини ӯрганиш бўйича олиб борилаётган геология-қидирув ишлари, жумладан 3D сейсмик ишларни жадаллаштириш, бу орқали «Учқир», «Гарби», «Тайлоқ» ва «Парсанкўл» конларининг янги истиқболларини аниқлаш, 2 та янги майдонларда излов-қидирув йўналишида бурғилаш ишларини олиб бориш ва 3 та қудуқларни бурғилаш билан тугатиш режалари муҳокама қилинди.

    «Андакли», «Четқум» ва «Шўрқала» каби бир қатор истиқболли майдонларда бурғилаш ишларини жадаллаштириш орқали углеводородлар захираларини ўстиришни таъминлаш бўйича тегишли бошқарма ва департамент бошлиқларига вазифалар берилди.

    2022 йил 9 ойлик ва йил якуни билан белгиланган чора-тадбирларнинг бажарилишини таъминлаш билан газ қазиб чиқаришни ошириш, Газли заводида суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни ошириш шунингдек газ сифат кўрсаткичларини янада яхшилаш юзасидан амалга оширишилиши режалаштирилган чора-тадбирларни жадаллаштириш ва тезкор ишга тушириш бўйича бошқарма раҳбарияти ва департамент бошлиқларига тегишли топшириқлар берилди.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати

    17.09.2022, 10:30   Изоҳ (0)   12031
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россияда 19 нафар Ўзбекистон фуқаросининг паспорти олиб қўйилиб, мажбуран ишлатилгани аниқланди

    16.09.2022, 22:36

    Ўзбекистонда фуқаролардан уй-жой солиғини уч карра ундириш тўхтатилади

    16.09.2022, 22:18

    Ўзбекистонда кимларга имтиёзли транспорт картаси берилади? — рўйхат

    16.09.2022, 22:01

    «Дарё» кундалигида 16 сентябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    16.09.2022, 21:05

    Андижонда хориж брендларидан фойдаланиб, рюкзак ишлаб чиқарган тадбиркорга маъмурий баённома расмийлаштирилди

    16.09.2022, 20:54

    Ўзбекистон Ҳиндистон билан яқин йилларда ўзаро савдони 1 млрд долларга етказмоқчи

    16.09.2022, 20:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Равшан Эрматов: “Футболчилар 6 июнь куни тушгача ватанга қайтиши кутилмоқда”

    Спорт | 6 июн, 09:26

    Темур Кападзе: “Худога ва ўзимизга ишониб, олдинга дадил қадам ташладик”

    Спорт | 6 июн, 08:51

    Трамп АҚШнинг Россия ва Украинага босими ҳақида фикр билдирди

    Дунё | 5 июн, 23:55

    “Дарё” дайжести: 5 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:46

    Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:30

    “Ёмон уйқу рашк туйғусини кучайтириши мумкин” — тадқиқот

    Дунё | 5 июн, 23:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.