• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қозоғистон Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидан чиқиши ҳақидаги хабарларни рад этди

    Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги республика, гўёки, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) аъзолигидан чиқиши ҳақидаги ахборотни рад этди, деб ёзади «РБК».

    Қозоғистон ТИВ биноси

    Қозоғистон ТИВ биноси
    Фото: Wikimedia Commons

    Қозоғистон Ахборот ва жамият тараққиёти вазирлиги кўмагида яратилган «Стопфаке.кз» портали маълумотларига кўра, ижтимоий тармоқларда ва мессенжерларда Қозоғистон 2023 йил 1 январдан КХШТ таркибидан чиқишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалган.

    «Баъзи ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган, Қозоғистоннинг, гўёки, КХШТдан чиқишни режалаштираётгани ҳақидаги ахборот мутлақо фейк ҳисобланади ва ҳақиқатга тўғри келмайди», — дейилади портал келтириб ўтган ТИВ хабарида.

    Вазирлик томонидан берилган жавобда қайд этилишича, Қозоғистон ташкилот тузилиши жараёнининг бошида турган ва унинг фаол иштирокчиси ҳисобланади. «КХШТга аъзолик мамлакатимиз миллий манфаатларига тўлиқ мос келади… Қозоғистон Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидан чиқиш имкониятини кўриб чиқмаяпти деб мутлақо аниқ айтиш мумкин», — дея таъкидлади ТИВдагилар.

    Қозоғистонда 2 январь куни газ нархи кескин ошиши сабабли оммавий норозилик намойишлари бошланиб, бир неча кундан сўнг улар тартибсизликларга айланди. 4 ва 5 январь кунлари Олмаотада намойишчиларнинг хавфсизлик ходимлари билан тўқнашуви кузатилди. Қозоғистондаги тартибсизликлар фонида мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Мамлакат президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев КХШТдан тинчликпарвар кучларини юборишни сўради. 6 январдан Қозоғистонга КХШТ ҳарбийларини жўнатиш бошланди.

    11 январь куни Тўқаев мамлакатдаги вазият барқарорлашгани, икки кундан кейин тинчликпарвар кучларни олиб чиқиш бошланиши мумкинлигини маълум қилди. 19 май куни Россия Қозоғистондан тинчликпарвар кучларини олиб чиқишни якунлади.

    Тўқаевнинг сўзларига кўра, КХШТ Қозоғистон учун оғир вазиятда кўмак кўрсатган, уларнинг келиши Олмаотани ҳужумчилардан озод этиш имконини берган. Олмаота ва тўққизта вилоят марказлари уларнинг қўлига ўтиб кетган пайт бўлди, бироқ КХШТ контингенти келиб, Қозоғистоннинг энг йирик шаҳрини ҳужумчилар қўлидан олиб қўйишга ёрдам берди, деганди мамлакат президенти.

    Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти — айни пайтда Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистонни ўз ичига олган Евросиё ҳукуматлараро ҳарбий иттифоқи. Ташкилотни тузиш ҳақидаги шартнома 1992 йил 15 майда имзоланган.

    КХШТ мақсадлари тинчликни, халқаро ва минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, аъзо давлатлар мустақиллиги, ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини коллектив асосда ҳимоялашдан иборат.

    Мавзуга доир:

    • Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти сайти хакерлар ҳужумига учради
    • КХШТ «вазиятни баҳолаш учун» Арманистонга ўз миссиясини юборади
    • Путин Тўқаев билан учрашувда КХШТ доирасида қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказилишини эълон қилди
    • Кремль Украинадаги урушга Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти кучлари жалб қилиниш-қилинмаслигига аниқлик киритди

    16.09.2022, 11:08   Изоҳ (0)   6230
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Толибон» АҚШнинг афғон захираларини Швейцарияга ўтказиш қарорини қоралади ва буни халқаро ҳуқуқни бузиш деб атади

    16.09.2022, 10:44

    Жо Байден Киевга яна 600 млн долларлик ҳарбий ёрдам ажратишни топширди

    16.09.2022, 10:31

    Путинга суиқасд уюштирилгани ҳақидаги Британия газетаси хабарини Песков ёлғон деб атади

    16.09.2022, 10:11

    Украина ҳарбийлари Россиянинг Валуйки шаҳрини ўққа тутди

    16.09.2022, 09:50

    Қирғизистоннинг Тожикистон билан чегарадаги қишлоқлари отишмалар туфайли эвакуация қилина бошлади

    16.09.2022, 09:35

    АҚШ ҳарбий базасида оммавий қотиллик, кўлга чўккан троллейбусдан 20 кишини қутқарган қаҳрамон ва Ливандаги қочоқлар лагерида қирғин. Кун хронологиясида 16 сентябрь...

    16.09.2022, 09:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 



    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Деменцияга чалинган Брюс Уиллиснинг аҳволи оғирлашмоқда: у энди гапира олмайди

    Кино | 22 июл, 19:55

    Трамп АҚШни ЮНЕСКО аъзолигидан чиқаришни режалаштирмоқда

    Дунё | 22 июл, 19:45

    Андижонда дўкон эгаси сотувчисини “самосуд” қилди 

    Ўзбекистон | 22 июл, 19:35

    АҚШда барча ноиммиграцион визалар учун 250 доллар миқдоридаги йиғим жорий этилади

    Дунё | 22 июл, 19:25

    Илон Маск робот официантлар ва ўз кинотеатрига эга футуристик ресторанни ишга туширди (фото, видео)

    Дунё | 22 июл, 19:11

    Жазоир президенти мамлакат экспортига қўлланган АҚШ божларини қўллаб-қувватлади

    Дунё | 22 июл, 19:00

    “Барселона”нинг Гампер кубогидаги рақиби маълум бўлди

    Спорт | 22 июл, 18:58
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.