• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қирғизистоннинг Тожикистон билан чегарадаги қишлоқлари отишмалар туфайли эвакуация қилина бошлади

    Қирғизистоннинг чегара яқинидаги Борбордук, Арка, Жаштик ва Достук қишлоқлари (Лайлак тумани) аҳолиси мамлакат ичкарироғига эвакуация қилина бошлади, деб ёзади «РБК».

    Архив

    Архив
    Фото: Getty Images

    Республика Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси маълум қилишича, Тожикистон томони Боткен туманида бутун чегара бўйлаб чегара ва фуқаролик объектларига ҳужум қилган.

    «Қирғизистон ДМХҚ Тожикистон томонини ўт очишни тўхтатиб, барча саъй-ҳаракатларини қуролли низони сусайтиришга ва тинчликни сақлашга қаратишга чақиради», — дейилади хабарда.

    Боткен вилояти маъмуриятининг дастлабки маълумотларига кўра, отишмалар чоғида тўрт нафар қирғиз чегарачиси жароҳатлар олган.

    Тожикистон томонидан Қирғизистон позицияларини, шу жумладан, чегара заставасини ўққа тутиш бошлангани ҳақида ДМХҚ 16 сентябрь куни эрталаб хабар берди.

    Хусусан, Эки-Таш, Чир-Добо, Кум-Мазар ва Орто-Боз манзилгоҳларидаги қирғиз позициялари ўқотар қуролдан нишонга олинган. Кейинроқ «Кок-Таш» чегара заставаси миномётдан ўққа тутилган. Шунингдек, Паски-Арик ҳудудида жойлашган «Самаркандек» чегара заставасига қарата ўт очилган.

    Шундан сўнг Лайлак туманидаги Кулунду, Максат ва Жани-Жер қишлоқлари ҳам ўқ ёмғири остида қолди.

    Тожикистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси чегара қўшинлари матбуот хизмати, ўз навбатида, 16 сентябрь куни эрталаб «Кок-Таш» чегара заставасидаги қирғиз чегарачилари «келишувни бузган ҳолда» республиканинг «Исфара» отрядига тегишли «Душанбе» чегара заставасини ўққа тутганини маълум қилди. Бундан ташқари, қирғизистонлик ҳарбий хизматчилар Исфара шаҳридаги Хожаи Аъло, Куммазор, Сурх, Сомониён, Кулканд, Бобожон Гафуров туманидаги Хистеварз ва Овчиқалъача аҳоли пунктларига қуролли ҳужум уюштирган.

    Кейинроқ томонлар ўт очишни тўхтатишга келишиб олган, бироқ Тожикистон томони маълумотларига кўра, шунга қарамасдан, қирғиз ҳарбийлари мамлакат ҳудудини ўққа тутишда давом этмоқда.

    Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида 14 сентябрь куни эрталаб отишма бўлиб ўтган эди. Кейинроқ ушбу воқеа оқибатида Тожикистон чегара хизмати ходими ҳалок бўлгани, яна икки киши жароҳатлангани хабар берилди. Тожикистон чегара хизмати томонлар вазиятни барқарорлаштириш бўйича музокаралар олиб бораётганини қайд этганди.

    Қирғизистон ва Тожикистон чегараси вақти-вақти билан икки мамлакат маҳаллий аҳолиси ва чегарачилари ўртасидаги низолар ҳудудига айланиб туради. Бунга сабаб делимитация қилинмаган ерлар бўлиб, у ерларда давлатлар ўртасидаги чегара қаердан ўтишини аниқлаб бўлмайди.

    Мавзуга доир:

    • Тожикистоннинг Исфара шаҳрида 9 та кўча чегарадаги тўқнашувлар қурбонлари шарафига номланди
    • Қирғизистон билан чегарадаги отишмада тожикистонлик ҳарбий ҳалок бўлгани хабар берилди. Тожикистон Ворух анклавидан ўз фуқароларини эвакуация қилмоқда
    • Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида миномётлар орқали отишма юз берди

    16.09.2022, 09:35   Изоҳ (0)   17751
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ ҳарбий базасида оммавий қотиллик, кўлга чўккан троллейбусдан 20 кишини қутқарган қаҳрамон ва Ливандаги қочоқлар лагерида қирғин. Кун хронологиясида 16 сентябрь...

    16.09.2022, 09:30

    Путин ва Си Цзиньпин Самарқандда учрашди

    16.09.2022, 09:22

    АҚШ Рамзан Қодировга нисбатан санкциялар жорий этди

    15.09.2022, 22:47

    «Эрон ШҲТга аъзо бўлиш орқали Ғарб санкцияларидан қутулиб қолиши мумкин» — эксперт

    15.09.2022, 22:11

    АҚШ Сенат қўмитаси Тайван учун 4,5 млрд долларлик ҳарбий ёрдам ажратишни маъқуллади

    15.09.2022, 20:56

    Боку Арманистон билан сўнгги можарода 71 нафар озарбайжонлик ҳарбий ҳалок бўлганини маълум қилди

    15.09.2022, 19:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.