Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой халқ республикаси раиси Си Цзиньпиннинг самарали музокараларидан сўнг икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами қабул қилинди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.
Қайд этилишича, давлат раҳбарлари қўшма баёнот имзолади, унда асосий келишувлар қайд этилган, ҳар томонлама стратегик шерикликнинг бугунги ҳолати ва уни мустаҳкамлаш истиқболлари акс этган.
Шунингдек, олий даражадаги ташриф доирасида 15 та ҳужжат имзоланди. Шу жумладан:
- «Яшил» тараққиёт соҳасидаги инвестициявий ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
- Рақамли иқтисодиёт соҳасидаги инвестициявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш тўғрисида меморандум;
- Фойдали қазилмаларни ўзлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
- Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
- Қурилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
- 2022—2025 йилларда маданий алмашинув дастури;
- Миллий ахборот агентликлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Самарқанд вилояти ва Шандун провинцияси ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш тўғрисида битим;
- Тошкент вилояти ва Чунсин мегаполиси ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш тўғрисида битим;
- Бухоро вилояти ва Юньнань провинцияси ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш тўғрисида битим;
- Бухоро ва Кунмин шаҳарлари ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш тўғрисида битим.
Изоҳ (0)