Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Қозоғистон пойтахти Нур-Султон маслаҳати (маҳаллий вакиллик органи) депутатлари 15 сентябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда шаҳар номини Остонага қайтариш таклифини қўллаб-қувватлади.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

«Жаҳон амалиётида пойтахтлар, давлатларнинг номлари ўзгартирилганига мисоллар бор. Мен бу ернинг туб аҳолиси сифатида шаҳарга Остона номининг қайтарилишини қўллаб-қувватлайман, чунки ўтган йиллар давомида бу ном чинакам таниқли брендга айланди», — деди мажлисда депутат Асқар Смагулов.

Қозоғистон пойтахти 1998 йилдан буён Остона деб аталган. Унгача шаҳар 1992 йилдан кейин Акмола деб номланган ва ўша пайтда пойтахт бўлмаган (Олмаота шаҳри шундай мақомга эга бўлган). Акмола 1961 йилдан 1992 йилга қадар Селиноград, ундан ҳам аввал эса Акмолинск деб аталган.

2019 йил март ойида Остона Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоев шарафига Нур-Султон деб ўзгартирилган. Қарор Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ташаббуси билан қабул қилинган. 2022 йил сентябрь ойи бошида «Жана Қазақстан» парламенти депутатлари гуруҳи пойтахтга аввалги номини қайтаришни таклиф қилди. Тўқаев депутатларнинг ташаббусини қўллаб-қувватлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар