«Ливерпуль» ҳимоячиси Эндрю Робертсон жароҳат олди. Бу ҳақда «қизиллар» устози Юрген Клопп маълум қилди.
Қанот ҳимоячисининг тиззасида муаммо юзага келган. Қайд этилишича, Робертсон сентябрь ойидаги ФИФА кунларидан кейин сафга қайтади.
Шу тариқа «Ливерпуль»нинг жароҳат олган футболчилари саккиз нафарга етди. Аввалроқ Жордан Ҳендерсон, Иброҳима Конате, Кёртис Жонс, Алекс Окслейд-Чемберлен, Куивин Келлеҳер, Келвин Рэмзи ва Наби Кейта сафдан чиққанди.
«Ливерпуль» навбатдаги ўйинини Чемпионлар Лигаси доирасида «Аякс»га қарши ўтказади. Ўйин 13 сентябрдан 14 сентябрга ўтар кечаси 00:00 да бошланади.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)