Футбол бўйича Англия чемпионатининг 8-тур ўйинлари вақти кўчирилмайдиган бўлди.
Буюк Британия қироличаси вафоти сабаб чемпионатнинг 7-тур баҳслари бошқа санага кўчирилган эди. Кейинчалик 8-тур ўйинлари ҳам стадионларда хавфсизликни таъминлай олмаслик хавотирлари туфайли қолдирилиши мумкинлиги хабар қилинганди.
Бироқ Англия Премер Лигаси расмий сайти 8-турнинг учта ўйиндан ташқари барча учрашувлар белгиланган вақт бўлиб ўтишини маълум қилди.
18 сентябрь, якшанба куни бўлиб ўтиши керак бўлган «Челси»—«Ливерпуль» ва «Манчестер Юнайтед»—«Лидс» ўртасидаги баҳс дафн маросими сабаб бошқа санага кўчирилади.
Шунингдек, «Брайтон» ва «Кристал Пэлас» ўртасидаги ўйин ҳам қолдирилади. Ушбу учрашув қолдирилишига темир йўлчиларнинг режалаштирган иш ташлаши сабаб бўлган.
АПЛ 8-тур ўйинлари
16 сентябрь, жума«Астон Вилла»—«Саутҳэмптон»
«Ноттингем Форест»—«Фулҳэм»
17 сентябрь, шанба
«Вулверҳэмптон»—«Манчестер Сити»
«Ньюкасл»—«Борнмут»
«Тоттенҳэм»—«Лестер»
18 сентябрь, якшанба
«Брентфорд»—«Арсенал»
«Эвертон»—«Вест Ҳэм»
Изоҳ (0)