Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

ЭСА астронавти Саманта Кристофоретти Minerva миссияси учун Халқаро космик станциядан Орол денгизининг бугунги кундаги ҳолати акс этган суратни олди. Фотосурат Flickr платформасида эълон қилинди.

Фото: Flickr

Фото: Flickr

Орол денгизининг космосдан олинган сурати 6 сентябрда ижтимоий тармоқларда қуйидаги изоҳ билан жойлаштирилган:

«Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги қисқариб бораётган Орол денгизи. Илгари бу шўр сувли катта кўл эди, аммо қурғоқчилик ва суғориш учун сувнинг йўналтирилиши унинг қисқаришига олиб келди. Энди у бир нечта кичикроқ кўлларга бўлинган ва ҳатто баъзи қисмларида бутунлай қуриб қолган».

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар