Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

«Ҳудудгаз Пойтахт» Тошкентнинг Юнусобод ва Олмазор туманларининг баъзи ҳудудларида 12 сентябрь куни табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилишини эълон қилди.

Фото: «Дарё» / Муножот Адилова

Фото: «Дарё» / Муножот Адилова

Юнусобод тумани, Ниёзбек йўли 5-тор кўчасида жойлашган газ қувурларини тартибга келтириш ишлари режалаштирилган. Шу сабабли 12 сентябрь куни соат 10:00 дан 17:00 гача Ниёзбек йўли 5-тор кўчасидаги 1—2-кўп қаватли уйларда, 10 та ҳовли хонадонларда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Олмазор тумани, Қорасарой кўчасида жойлашган ерусти Д-76 мм ли паст босимли газ қувурини ҳам тартибга келтириш режалаштирилган. Шу сабабли 12 сентябрь куни соат 10:00 дан 17:30 гача «Гуруч ариқ» маҳалласидаги 42 та ҳовли хонадонларда ҳамда 1 та кўп қаватли уйда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

«Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди», — дейилади «Ҳудудгаз Пойтахт» хабарида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар