Самарқанд халқаро аэропортида сифати кафолатланмаган дори ҳамда тамаки маҳсулотлари тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Самарқанд халқаро аэропортига Олмаота–Самарқанд йўналишидаги авиарейс билан учиб келган фуқаро А.О. ихтиёрий равишда «яшил» йўлак орқали божхона назорати зонасидан ўтаётганида шубҳа сабабли тўхтатилган. Сўнг йўловчининг багаж сумкаси холислар иштирокида белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилган.
Натижада А.О. томонидан божхоначиларнинг оғзаки сўрови вақтида маълум қилмаган ҳамда божсиз олиб кириш нормасидан ортиқча, қиймати 21,2 миллион сўмлик 2000 дона сифати кафолатланмаган дори воситаси ва 40 қути тамаки маҳсулоти борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)