«Манчестер Юнайтед» ҳозирда «Челси» бош мураббийига айланган Грем Поттерга қизиқиш билдирган.
Бу ўтган мавсумда, «Манчестер Юнайтед» янги мураббий излаётган вақтда содир бўлганди. Апрель ойида эса Эрик тен Ҳаг клуб бошқарувига келди.
Поттер ҳам «қизил иблислар» бош мураббийлигига асосий даъвогарлар рўйхатидан жой олган. Бироқ раҳбарият Чемпионлар Лигасида тажрибаси йўқлиги сабаб унинг номзодидан воз кечганди.
Эслатиб ўтамиз, 2021/22 йилги мавсум якунларига кўра манкунианликлар Чемпионлар Лигасига чиқа олмади ва Европа Лигасига йўлланмани қўлга киритди.
Грем Поттер «Челси»ни тарк этган Томас Тухелнинг ўрнини эгаллади.
Изоҳ (0)