«Челси» Грем Поттер билан узоқ муддат ишламоқчи.
The Telegraph нашрининг ёзишича, жамоа АПЛнинг кучли тўртлигига кирмаса ҳам мутахассис истеъфога чиқарилмайди.
Клуб хўжайинларининг минимал мақсади кучли тўртликка кириш бўлса ҳам Поттер ушбу вазифани бажара олмаса, ишдан кетмайди.
«Челси» раҳбарлари вақт ўтиши билан Грем уларнинг мақсадига етишига ёрдам бера олишига ишонмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Поттер «аристократлар» билан 5 йиллик шартнома имзолади. Лондонликлар мураббий учун «Брайтон»га 21 миллион фунт тўлаб берган.
Изоҳ (0)