«Бавария» футболчиси Кингсли Коман машғулотларда жароҳат олди.
Франциялик футболчи жароҳат сабаб 2-3 ҳафта майдонга туша олмайди, дея хабар беради Билд.
Шу тариқа Коман Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида «Барселона»га қарши ўйинни, шунингдек, Бундеслига доирасида «Штутгарт» ва «Аугсбург»га қарши баҳсларни ўтказиб юборади.
Ярим ҳимоячи терма жамоа йиғинларидан сўнг таркибга қайтиши кутилмоқда.
Коман жорий мавсум Бундеслигада 3 та ўйинда битта гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Изоҳ (0)