Буюк Британия қироличаси Елизавета II вафоти сабаб АПЛнинг 8-тур ўйинлари ҳам қолдирилиши мумкин.
The Telegraphнинг хабар беришича, кейинги дам олиш кунлари бўлиб ўтиши керак бўлган ўйинлар ҳам хавфсизликни таъминлай олмаслик хавотирлари туфайли ўзгартирилиши мумкин. Елизаветта II нинг дафн маросимини ташкил қилиш учун катта полиция кучлари жалб этилади.
Натижада кейинги дам олиш куни Лондонда бўлиб ўтиши лозим бўлган ўйинлар бошқа вақтга кўчирилиши мумкин. Шунингдек, АПЛнинг 8-туридан ўрин олган барча ўйинлар қолдирилиш эҳтимоли ҳам бор.
Қироличанинг дафн маросими 19 сентябрь, душанба куни бўлиб ўтиши кутилмоқда. Шу сабабли Лондонга жуда кўп одамлар, жумладан, давлат раҳбарлари ва сиёсатчилар келиши мумкин.
Аввалроқ Буюк Британия қироличаси вафот этгани сабабли 7-турнинг барча ўйинлари қолирилгани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)