Фарғона вилояти Бағдод туманида автомашина олиб қочган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Бағдод туманида 6 сентябрь куни С.Ж. Мустақиллик кўчасида эшиклари очиқ ҳолда қаровсиз қолдирилган М.М.га тегишли Sinotruk Hoka юк автомашинасини олиб қочиб, ушбу транспорт воситасини Дўстлик кўчасига очиқ ҳолатда ташлаб кетган.
Ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро процессуал тартибда ушланган.
Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Изоҳ (0)