«Манчестер Юнайтед» Европа Лигасининг 1-турида «Реал Сосьедад»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
Манкунианликлар жорий мавсум Ҳарри Магуайр асосий таркибда майдонга тушган ўйинларда мағлуб бўлмоқда.
Эрик тен Ҳаг жамоаси мавсум стартида «Брентфорд» ва «Брайтон»га имкониятни бой берганди. Ушбу иккала ўйин ва «Реал Сосьедад»га қарши баҳсда Магуайр асосий таркибда майдонга тушган.
Чемпионат аввалидаги иккита мағлубиятдан сўнг тен Ҳаг инглиз ҳимоячисини захира олиб қўйганди. Шундан сўнг «қизил иблислар» 4 та ўйинда ғалаба қозонди.
Ҳарри ушбу 4 ўйиннинг 3 тасида захира ўриндиғида қолдирилган бўлса, биттасида 80-дақиқада майдонга тушган.