Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси сентябрь ойидаги ўқув-йиғин машғулотларига жалб этилган футзалчиларнинг қайдномасини эълон қилди.
Баҳодир Аҳмедов қуйидаги футболчиларни қайдномага киритди:
Дарвозабонлар: Рустам Умаров, Аббос Элмуродов, Равшан Элибоев.
Ўйинчилар: Ихтиёр Ропиев, Ҳусниддин Нишонов, Даврон Чориев, Илҳом Ҳамроев, Машраб Одилов, Анасхон Раҳматов, Дилшод Раҳматов, Акбар Усмонов, Элбек Тўлқинов, Суннатилла Жўраев, Давлат Ибрагимов, Шаҳрам Фахриддинов, Далер Эшонқулов, Асилбек Исроилов, Хайрулла Солиҳов.