«Манчестер Юнайтед» Европа Лигаси 1-тури доирасида «Реал Сосьедад»га қарши кечган баҳсда мағлубиятга учради (0:1).
Эрик тен Ҳаг қўл остидаги жамоа жорий мавсум еттита ўйин ўтказди ва португалиялик футболчи уларнинг иккитасида асосий таркибда майдонга тушди: АПЛда «Брентфорд»га (0:4) ва Европа Лигасида «Реал Сосьедад»га (0:1) қарши. Уларда манкунианлар гол ура олмаган.
Қолган беш ўйинда эса «қизил иблислар» камида битта гол уришга муваффақ бўлган. Уларда 37 ёшли футболчи захирадан майдонга тушган.
Роналду 2022/23 йилги мавсумда бирорта самарали ҳаракат амалга ошира олмади. У сўнгги бор 5 июнь куни Португалиянинг Швейцарияга қарши ўйинида самарали ҳаракатни амалга оширганди.
Мавзуга доир: «Манчестер Юнайтед» Европа Лигаси учун қайдномани эълон қилди. Роналду 20 йилдан сўнг ушбу мусобақада иштирок этади