Тошкент вақти билан 9 сентябрь тонгида ўтказилиши режалаштирилган UFC 279 мусобақаси олди матбуот анжумани бекор қилинди. Бу ҳақда промоушен президенти Дэйна Уайт маълум қилди.
Хабарларга кўра, маросим бошланиши арафасида Ҳамзат Чимаев ва Нейт Диас жамоалари ўртасида катта жанжал юзага келган. Унда 100 га яқин одам қатнашгани ва уларнинг 75 нафари Диас жамоаси вакиллари бўлгани айтилмоқда.
Жанжалда асосий жанг иштирокчиларидан ташқари Кевин Ҳолланд ва Даррен Тилл каби номдор жангчилар ҳам иштирок этгани маълум бўлди.
Чимаев ва Диас ўртасидаги жанг UFC 279 доирасида 11 сентябрь тонгида бўлиб ўтади.