«Челси» янги бош мураббий Грем Поттер учун қанча компенсация тўлагани ва мутахассис билан шартноманинг айрим тафсилотлари маълум бўлди.
47 ёшли мутахассис Лондон клубига «Брайтон»даги штаби билан ташриф буюрди. Томонлар 5 йиллик шартнома тузган.
Журналист Саймон Стоуннинг хабар қилишича, Поттерни ёрдамчилари билан олиб келиш «Челси»га 21 миллион фунтга тушган.
The Telegraph’га кўра, мутахассис 5 йиллик шартномадан 60 миллион фунт ишлаб олади.
Шунингдек, Поттер янги спорт директори танлашда қатнашади. «Кўклар» ЖЧ—2022 га қадар янги спорт директори топмоқчи ва у қишки трансферлар ойнасига тайёргарлик кўради.
Изоҳ (0)