Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳридаги маданият ва истироҳат боғи ҳудудида бир қанча дарахтлар кесилгани аниқланди.
Вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, ҳозирда ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентнинг Чилонзор туманида 58 туп, Учтепа туманида 42 туп дарахт ноқонуний кесиб юборилгани аниқланиб, жиноят иши қўзғатилган.