Тошкент шаҳри Олмазор туманида таъмаки маҳсулотларининг ноқонуний муомалага киритилиши олди олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро Д.Й. бошқарувидаги юк автотранспорт воситаси кўздан кечирилган. Натижада хорижда ишлаб чиқарилган умумий баҳоси 125,7 миллион сўмлик 9 950 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини ўтказиш мақсадида олиб келаётгани аниқланиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (таъмаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)