Тошкент вилояти Зангиота туманида яширин цех фаолиятига чек қўйилди, деб хабар беради Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан ДСИ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро Ғ.Қ. «Ўратепа» МФЙ ҳудудидаги бинода яширин цех ташкил қилиб, Persil, Ariel, «Миф» ва Tide номли савдо белгиларидан фойдаланган ҳолда кир ювиш кукунларини тайёрлаб сотаётгани аниқланган. Жами 1 352 килограмм кир ювиш кукуни ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)