Ўзбекистон Беларусга қуритилган сабзавот ва мевалар етказиб беради
Ўзбекистондан Беларусга қуритилган сабзавот ва мевалар етказиб берилади. Бу ҳақда EastFruit хабар бермоқда.
Ўзбекистон элчихонаси вакили Беларусь пойтахтида «Белгосписчепром» концерни раиси ўринбосари билан учрашди. Унда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат ва мева-сабзавот маҳсулотлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Хусусан, концерн таркибига кирувчи корхоналарга Ўзбекистондан қуритилган ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, товар айирбошлаш ҳажмини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича тажриба алмашиш, озиқ-овқат саноати соҳасида янги технологияларни ўрганиш мақсадида икки томонлама ишчи ташрифлар ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Аввалроқ қайта ишланган мева-сабзавотларнинг жаҳон бозори 2027 йилга бориб 63 фоизга ўсиши ҳақида хабар берилганди.