• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Мактаб дарсликлари муаллифлари Шавкат Мирзиёевга мурожаат билан чиқди. Улар тармоқ фаолларининг китоблар мазмунига оид фикрларини асоссиз деб атамоқда (видео)

    Ижтимоий тармоқларда Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Республика таълим маркази муаллиф-ходимларининг президент Шавкат Мирзиёевга йўллаган видеомурожаати тарқалди. Улар тармоқ фойдаланувчиларининг мактаб дарсликлари мазмунига оид салбий фикрларини асоссиз деб атамоқда.

    Кадр: Видеодан скрин

    Кадр: Видеодан скрин

    Жумладан, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида педагогик ва илмий фаолият олиб бораётган Комил Жалиловнинг фикрича, айрим фуқаролар томонидан сиздирилган турли хил миш-мишлар жамоатчиликнинг китоблар сифатига доир қарашларини нотўғри томонга қарата бошлаган. Дарсликлар ижараси билан боғлиқ можаролар аста-секин уларнинг мазмунини ҳам шубҳа остига олган.

    «Ҳурматли Шавкат Миромонович, 2016 йилда Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети очилишига бош-қош бўлганингизда бизни йиғиб, методикамизни янгилаш, унга жаҳон нафасини, янги тенденцияларни олиб кириш, жаҳон билан бўйлашадиган таълим дарсликларини яратиш вазифасини қўйган эдингиз.

    Бизнинг жамоа мана шу вазифани бажариш устида кеча-ю кундуз ишладик. Янги, замонавий, XXI аср талабларига жавоб берадиган, ўқувчини мустақил фикрлашга, муаммоларни ечишга, қарор қабул қилишга, креатив бўлишга ундайдиган дарсликлар яратилди».

    Кадр: Видеодан скрин

    Кадр: Видеодан скрин

    Унинг айтишича, дарслик яратиш осон иш эмас. Бу ижодий муҳитни, ижодий атмосферани талаб қиладиган жараён. Лекин охирги пайтда ижтимоий тармоқлар орқали сиздирилаётган ҳар хил асоссиз хабарлар ижодий муҳитни сўндиради ва муаллифларнинг иши, рағбатини ҳам ўлдиради.

    «Дарсликларнинг ижараси билан бошланган можаро кейинчалик уларнинг мазмунига уланиб кетди. Асоссиз равишда дарсликларнинг сифатига ҳам шубҳа билан қарай бошлашди.

    Биз қарши эмасмиз, дарсликларнинг мазмунини ўрганиш керак бўлса, ўрганишсин. Фақат бунга баҳони холислар берсин. Замонавий методикани, тенденцияларни, ҳозирги ўқувчиларга нимани қандай ўргатиш кераклигини тушунадиган мутахассислар, экспертлар баҳо берсин. Буларнинг ортидан ўзининг қандайдир бизнес манфаатларини кўзлаётган амалдорлар баҳо бермасин бу нарсаларга. Чунки бу ҳолатда баҳо холис бўлишига ҳеч қандай кафолат йўқ.

    Яна бир нарса, ҳалол рақобатдан қўрқмаймиз. Марҳамат, агар кимда-ким ҳозирги таълим стандартларига жавоб берадиган дарслик яратмоқчи бўлса, ярацин. Ўқитувчининг олдига танлов қўяйлик, у ўзига маъқулини танласин. Ҳалол рақобатдан ҳамма ютади. Лекин парда ортидаги асоссиз гаплардан, бунақанги носоғлом курашдан миллат зарар кўради, таълим зарар кўради, охир-оқибат ҳаммамиз зарар кўрамиз.

    Сиздан илтимосимиз — мана шуни назоратга олсангиз. Чунки Янги Ўзбекистоннинг қанақа бўлишини белгилайдиган энг асосий омил бу таълим мазмуни», — дейди Комил Жалилов.

    Университетнинг яна бир масъул ходими Зулхумор Мирзаеванинг таъкидлашича эса, ҳозирги жараёнлар муаллифларнинг ғоялари акс этган китобларнинг халқ ичига кириб боришига соя солмоқда:
    «Биз қандайдир тарафларни ҳимоя қилиш учун эмас, ўз ғояларимизни, таълимни ҳимоя қилиш учун сизга мурожаат қиляпмиз. Мени хафа қилаётгани, бугунги манфаатлар ўртасидаги зиддиятлар, қарама-қаршиликлар таълимнинг ривожланишига тўсқинлик қилмоқда. Бундан таълим, миллат, муаллиф жабр кўряпти.

    Тарихда қилинган хатоларни қайтармасликни жуда ҳам истардим».

    Кадр: Видеодан скрин

    Кадр: Видеодан скрин
    Видеомурожаатчи муаллифлардан яна бири сифатли дарслик яратишга бўлган иштиёқи баланд бўлганини, аммо фейк хабарлар, туҳмат фикрлар бу ижодий муҳитни сустлаштирганини айтиб ўтган.

    Кадр: Видеодан скрин

    Кадр: Видеодан скрин
    «Сиздан ёрдам сўраган бўлардикки, ‘таълим сифати, таълим жараёни ёмон ҳолатга келди’ деган ёт ғоялари билан бизга халал беришмасин».
    Ҳали дарсликлар мактабларга етиб бормасиданоқ бошланган, китобларнинг нуфузини туширишга йўналтирилган кампания таъсирида омманинг, жамоатчиликнинг таълим сиёсатига бўлган ишончи сўниб қолди. Бу мурожаатда сўз олган Республика таълим маркази ходими Саъдулло Қуроновнинг фикрлари.

    Кадр: Видеодан скрин

    Кадр: Видеодан скрин
    «Ваҳоланки, бу муаллифларнинг ҳаммаси хорижий тажрибани ўрганган, аксарияти хорижда таҳсил олган, сизнинг таълим ислоҳотидаги илк қадамларингизданоқ ўзингизнинг тавсиянгизга амал қилган, суҳбатингизни олган муаллифлар ҳисобланади.

    Бундан ташқари, ЮНЕСКО, ЮНИСЕФнинг доимий экспертлари дарсликларни яратишда иштирок этди. Ва улар китобларга жуда юқори баҳо берди.

    Мана энди ўқувчилар янги ёндашувдаги дарсликларга кўникиб бораётган пайтда бундай хабарлар таълим сиёсатига болта уради. Жадал қадамлар билан бошланган ижодий жараённи тўхтатиб қўяди», — дея Қуронов сўзларини якунлаган.

    Дарсликлар мазмуни юзасидан эътирозлар

    Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларига мўлжалланган дарслик китобларида турли хатоликлар мавжуд экани юзасидан хабарлар тарқалмоқда. Жумладан, 10-синф ўқувчилари учун ўзбек тилидаги «Биология» дарслигида русча сўзлардан фойдаланилгани, таҳрирда муаммолар борлиги бўйича мурожаат эълон қилинди. Республика таълим маркази ҳолатга берган муносабатида интернетда тарқалган саҳифа дарсликнинг ишчи файли бўлиб, китобнинг оригинал макетида ушбу хатоликлар кузатилмаслигини маълум қилди.

    Президент Администрацияси нима дейди?

    Давлат раҳбарининг мактаб дарсликларига оид тегишли топшириғидан сўнг Президент администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов мазкур масала бўйича танқидий йиғилиш ўтказган. Унда барча мактаб дарсликларини комплекс текширувдан ўтказиш, улардаги мавжуд хато ва камчиликларни аниқлаш, сифатини яхшилаш бўйича Президент администрацияси, Халқ таълими вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси ва яна бир қатор ташкилотларнинг масъул вакилларидан иборат катта ишчи гуруҳ тузилган. Таъкидланишича, дарсликларни нашр этишда коррупцион схемаларга йўл қўймаслик шарт.

    Бундан ташқари, Президент администрацияси раҳбари ўринбосари Комил Алламжонов мактаб дарсликлари бўйича муаммо ва ечимлар ҳақида мурожаатлар йўллашни сўради.

    «Агарда сизда шу йўналишдаги муаммолар, уларнинг ечими ҳақида таклифлар бўлса, илтимос, менинг ‘к.allamjonov@adm.gov.uz’ электрон манзилимга юборишингизни сўраймиз.

    Сизнинг маълумотингиз ва таклифингиз бизга албатта ҳолатга аниқ диагноз қўйиш ва унинг давосини белгилашда катта ёрдам бўлади, — деб ёзган Алламжонов.

    Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, «Миллий тикланиш» демократик партияси марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров янги авлод педагогларини тайёрлаш учун бир қатор таклифларни илгари сурмоқда. Жумладан, Қодировнинг фикрича, Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси ва функциясини Олий Мажлисга ўтказиш зарур.

    Ҳозирча юқоридаги видеомурожаат юзасидан расмий муносабат билдирилмади.

    08.09.2022, 16:04   Изоҳ (2)   19196
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (2)

    Кириш
    1. 1406545618@telegram.org / 08.09.2022, 22:05

      Juda tòğri yozishgan ishtimoiy tarmoqlarda oldingi darsliklar yaxshi edi buni hattoki òqtuvchilarni òzi xam etishyabdi umuman tushunarsiz berilgan darsliklar masalan berilgan audio yordamida matn tuzing deb qoyilgan deyarli barcha mashqlarda kechirasizlaru respublikamizi xamma xuxudida xam audio eshitadigan sharoitlar yo bola maktabda eshitgan audiosi yordamida uyda uyga vazifani bajaraolmaydi eski pragramalarga òtsan juda yaxshi bolardi baraka topkurlar bolar onlayn dars òtaverib shundogam savodsiz bolib boryabdi sizlari bizneslariz kelajakga daxl qilyabdi men 129bal bn unversitetga kirolmaganman 2010 yilda xozirgilar 70bal bn kirvoti bujetga bu bilim pasayib ketganini isboti emasmi

      Жавоб бериш
    2. 297024336@telegram.org / 08.09.2022, 16:22

      ушбу мурожаатнинг ўзида бир қанча грамматик ва орфографик хатолар ҳам, дарсликлар қандай аҳволда бўлиши кўрсатиб турибди.

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Россия Федерал Кенгаши раиси ўринбосари Галина Карелова билан учрашди

    08.09.2022, 15:50

    Тошкентда Европа Иттифоқи билан ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

    08.09.2022, 15:45

    Тошкентда Audi e-tron ЙТҲга учради

    08.09.2022, 15:36

    Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Миллий Мажлиси раиси Соҳиба Гафаровани қабул қилди

    08.09.2022, 15:27

    «ШҲТ — Ғарбга қарши тузилган ташкилот эмас. Саммит кун тартибида глобал геосиёсий инқироз масалалари йўқ» — Раҳматулла Нуримбетов

    08.09.2022, 15:23

    Шавкат Мирзиёев Туркманистон парламенти раҳбари билан учрашди

    08.09.2022, 15:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Муҳаббат ва нафрат ораси бир қадам. “Ёлғончи” Трамп ва “телба” Маск ўртасидаги можаро ижтимоий тармоқларни портлатди

    Дунё | 6 июн, 14:00

    Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиққан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига машина совға қилинади

    Спорт | 6 июн, 13:54

    Осиёдан яна бир терма жамоа илк марта мундиал йўлланмасига эга чиқди

    Спорт | 6 июн, 12:36

    Эндиликда эҳтиёжманд оилаларга газ ва электр энергияси учун йил бўйи компенсация берилади 

    Ўзбекистон | 6 июн, 12:35

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Деҳли шаҳрида “Марказий Осиё - Ҳиндистон” ишбилармонлар кенгаши йиғилишида иштирок этди

    Ўзбекистон | 6 июн, 11:50

    Инфантино: “Бутун дунёдаги мухлислар Ўзбекистоннинг ЖЧдаги дебютини кутмоқда”

    Спорт | 6 июн, 11:21

    Ўзбек ва туркман киноижодкорлари томонидан суратга олинган “Махтумқули Фироғий” фильми Лондондаги кинофестивалда халқаро мукофотга сазовор бўлди

    Ўзбекистон | 6 июн, 11:04
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.