Шавкат Мирзиёев 8 август куни Тошкент шаҳрида ўтаётган жаҳон мамлакатлари парламентлари аёл раҳбарларининг саммити доирасида мамлакатда бўлиб турган Туркманистон Миллий Кенгаши Мажлиси раиси Гулшат Маммедовани қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар қилди.
Қайд этилишича, давлат раҳбари Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги мустаҳкам дўстлик ва яхши қўшничилик, ишонч ва стратегик шерикликка асосланган муносабатларнинг бугунги юқори даражасини таъкидлаб ўтган.
Изоҳ (0)