Владимир Норов 7 сентябрь куни Саудия Арабистони, Ар-Риёд шаҳрига боради. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси «Кўрфаз Араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши — Марказий Осиё» стратегик мулоқотининг биринчи вазирлар йиғилишида иштирок этади.
Ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси хорижий ҳамкорлар билан бир қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, 4 август куни Владимир Норов Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши бош котиби Наиф ал-Ҳажраф билан учрашиб, бўлажак тадбирлар жадвали юзасидан фикр алмашганди. Икки минтақа ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган Марказий Осиё — Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши стратегик мулоқотининг 2022 йилдаги биринчи йиғилишига тайёргарлик кўришга алоҳида эътибор қаратилганди.
Изоҳ (0)