Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент вилоятида эркак 6 сентябрь куни фарзандларини Лабо юкхонасига ўтқазиб, мактабга олиб бориб қўйди. Шундан сўнг ҳайдовчига нисбатан тегишли чора кўрилди.

Кадр: Telegram

Кадр: Telegram

Ушбу ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалгач, вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан қидирув ишлари олиб борилган ва эркак шахси аниқланган. У билан олиб борилган суҳбатда маълум бўлишича, мактаб масофаси узоқ экани ва у томонга транспорт қатнамаслиги сабабли эркак фарзандларини мактабга ташлаб қўйиш учун кетаётган бўлган. Машинадаги йўловчи учун мўлжалланган ўринда ўз отаси кетаётгани сабабли 2 фарзандини юкхонада олиб кетишга қарор қилганини билдирган.

Эркак билан профилактик суҳбат олиб борилгач, ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмияштирилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия мухолифати Эрдўғонни президентлик сайловларидан четлаштиришни талаб қилмоқда
Дунё
АҚШ Украинадаги уруш жиноятлари бўйича халқаро трибунал яратишни қўллаб-қувватлади
Маҳаллий
Қашқадарёдаги перинатал марказда чақалоқ вафот этди