Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Германия мудофаа вазири Кристина Ламбрехтнинг айтишича, Германия Украинага мамлакат Қуролли кучлари захирасидан қурол етказиб бериш имконияти чегарасига етган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: «Gazeta.ru»

Фото: «Gazeta.ru»
Германия Украинага Бундесвер захираларидан «ақл бовар қилиб бўлмас миқдордаги» қурол-яроғни қайта тақсимлади. Аммо шу нуқтада биз чегарага етдик, — дейди Кристина Ламбрехт мудофаа вазири
Шу билан биргаликда, вазир Берлин Киевни қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини сусайтирмаслигини таъкидлаган.

Аввалроқ Германия канцлери Олаф Шольц, Германия Украина армиясига ҳозирда мамлакат шарқидаги жангларда зарур бўлган энг замонавий қурол-яроғларни етказиб бераётганини маълум қилганди. Унга кўра, Берлин Киевни артиллерия ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари билан таъминлаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Туркиядаги фуқароларга мурожаат билан чиқди 
Маҳаллий
Ўзбекистонда 7 февраль куни 20 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда 
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон телефон орқали мулоқот қилди