2022 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон йил бошидан бери 56,3 миллион долларлик 65,5 минг тонна узум экспорт қилди. Бу ҳақда EastFruit хабар бермоқда.
Шунингдек, ушбу даврда ташқи бозорга 4,2 миллион долларлик 8,1 минг тонна майиз жўнатилди.
Хорижий мамлакатларга узум етказиб бериш кўрсаткичи ўтган йилга нисбатан 1,8 баробар ошди.
Мамлакат узумни 14 та давлатга экспорт қилишни йўлга қўйилган. Улар орасида Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Беларусь, БАА, Латвия, Эстония бор.
Ўзбекистонда узумчилик ривожланишда давом этмоқда. Ҳозир барча тоифадаги фермер хўжаликларида 181 минг гектар токзор мавжуд бўлса, йил охиригача 50 минг гектар майдонга 61,2 миллион дона кўчат экиш режалаштирилган.
Мутахассисларнинг фикрича, бу йилги ҳосил 1,8 миллион тоннани ташкил этади, бу ўтган йилгига нисбатан 122 минг тоннага кўпдир.
Аввалроқ Ўзбекистонда томорқа ер эгаларини касаначилик билан банд қилган тадбиркорларга субсидия берилиши ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)