Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия президенти Владимир Путин Приморе ўлкасидаги Сергеевский полигонига келди, деб ёзади «РБК» давлат раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песковга таяниб. У ерда «Восток-2022» ҳарбий ўқув машғулотларининг якуний қисми бўлиб ўтмоқда.

Владимир Путин ва Сергей Шойгу

Владимир Путин ва Сергей Шойгу
Фото: «РИА Новости»

Полигонда мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Қуролли кучлар Бош штаби раҳбари Валерий Герасимов бўлиб турибди. «Ҳозир ёпиқ мажлис бўлиб ўтмоқда. Йиғилиш тугаганидан кейин президент, олий бош қўмондон ўқув машқларининг якуний босқичини кузатиш имкониятига эга бўлиши кутилмоқда», — деди Песков.

«Восток-2022» ҳарбий машқлари 1 сентябрдан 7 сентябргача бўлиб ўтади, уларга Герасимов раҳбарлик қилмоқда. Манёврлар Шарқий ҳарбий округнинг еттита полигонида, шунингдек, Охота ва Япон денгизлари акваториялари ва қирғоқбўйи зоналарида олиб борилмоқда. Машғулотларда Хитой, Беларусь, Ҳиндистон ва Қозоғистон каби 14 та мамлакатдан 50 мингдан зиёд ҳарбий хизматчилар ва 5 мингдан ортиқ техника қатнашмоқда.

Ҳарбий машқлар ҳақида Россия Мудофаа вазирлиги июль охирида эълон қилганди, шундан кейин Япония Жанубий Курил оролларини ҳарбий машғулотлар ўтказиш зонасидан чиқаришни талаб қилди. ТИВ ўшанда Япония томонига ороллар Россиянинг ажралмас қисми эканини эслатди.

АҚШ Давлат департаменти «Восток-2022» ўқув машқлари режали тарзда ўтказилаётгани ва уларда қатнашаётган суверен мамлакатлар тегишли ҳуқуққа эга эканини маълум қилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ҳиндистонда вояга етмаган қизларга уйланишда айбланиб, 2 мингдан ортиқ эркак ҳибсга олинди
Дунё
АҚШ ҳарбийлари мамлакат осмонида учаётган Хитой шарини уриб туширди. Пекин норозилик билдирди (видео)
Дунё
“Путин менга Зеленскийни ўлдирмасликка ваъда берган” — Исроил собиқ бош вазири Беннет Россия президенти билан суҳбати ҳақида гапириб берди