Россиянинг Кобулдаги элчихонасига кириш дарвозаси яқинида худкуш террорчи портлаш содир этди, деб ёзади «РБК».
Reuters полицияга таяниб хабар беришича, «Толибон» вакиллари элчихонага қараб кетаётган террорчини йўқ қилган.
«Ўз нишонигача бориб етмасидан худкуш террорчи Россия элчихонаси соқчилари томонидан таниб олинган ва отиб ташланган. Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ», — деди Мавловий Сабир, портлаш юз берган ҳудудда фаолият юритувчи полиция участкаси бошлиғи.
«РИА Новости» маълумотларига кўра, портлаш россиялик дипломат виза олишга даъвогарлар исмларини айтиб чақириш учун чиққан пайтида юз берган. Ҳалок бўлган ёки жабрланганлар сони 15 дан 20 кишигача деб баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)