УЕФА футбол имиджини сақлаб қолишни хоҳламоқда.
2022/23 йилги мавсум олдидан ҳакамларга футболчилар томонидан уларга босим ўтказиш, келишмовчилик ва тортишувлар, шунингдек, симуляциялар учун қаттиқроқ жазолаш бўйича кўрсатмалар берилди.
«Футболда бундай нарсаларни кўришни истамаймиз. Биз футбол имиджини ҳимоя қилиш ниятидамиз ва майдон, захира ўриндиғида айрим турдаги хатти-ҳаракатларни номақбул деб ҳисоблаймиз», — дейи УЕФА ҳакамлар қўмитаси раҳбари Роберто Росетти.
Ҳакамларни алдашга уринган ёки енгил контактга ҳам ортиқча муносабат билдирадиган ўйинчилар энди қаттиқ жазоланади. Бундан ташқари футболчиларнинг ҳакамни рақибга қизил ёки сариқ карточка беришга ундашлари ҳам жазога лойиқ бўлади.
«Футболчи бошқа бир футболчини жазоланишини хоҳлаши адолатдан эмас. Бу ўз ҳамкасбларига нисбатан соф бўлмаган хатти-ҳаракатдир. Ҳурматсизлик белгиси», — қўшимча қилади Росетти.
Изоҳ (0)