Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Остон Ўрунов фаолиятини «Урал» жамоасида давом эттиради.
Екатеринбург клуби 21 ёшли футболчининг трансфери ҳақида маълум қилди.
Футболчи 3 сентябрь куни жамоа тасарруфига қўшилади, машғулотларни эса 5 сентябрдан бошлайди.
Аввалроқ Ўрунов «Спартак» билан шартномани бекор қилгани хабар қилинганди.
Ярим ҳимоячи 2020 йил ёзидан буён Москва клуби шарафини ҳимоя қилади. Футболчи «қизил-оқлар» сафида 9 та ўйинда иштирок этиб, битта гол муаллифига айланган.
Изоҳ (0)