Ўйинни жиддий кузатаётган Бабаян, мухлисларга тўла стадион ва ғалабани нишонлаётган «Навбаҳор». Ўзбекистон Кубоги чорак финалидан фотогалерея
Ўзбекистон Кубоги чорак финали доирасида «Пахтакор» ва «Навбаҳор» жамоалари 2 сентябрь, жума куни ўзаро тўқнаш келди.
Учрашувнинг 14-дақиқасида Шаҳзод Азмиддинов меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Орадан кўп ўтмай «Пахтакор» дарвозаси томон пенальти белгиланди, уни Жамшид Искандаров муваффақиятли бажариб, мувозанатни тиклади.
Иккинчи бўлим дебютида Искандаров яна пенальтидан собиқ жамоаси дарвозасини ишғол қилди. Шу ҳисоб ўйин якунига қадар сақланиб қолди ва Наманган жамоаси ярим финалга йўл олди.
«Дарё» мазкур учрашувдан фотогалереяни тақдим этади.
Изоҳ (0)