Сирдарё вилояти Оқолтин туманида қарздор отага нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси хабар берди.
Қайд этилишича, Фуқаролик ишлари бўйича Оқолтин туманлараро судининг 2022 йил 23 февралдаги ижро варақасига асосан қарздор С.Р.дан ундирувчи Т.Н.нинг фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор С.Р.нинг 2022 йил февраль ойидан 2022 йил август ойига қадар 4 290 208 сўм алимент пулларини тўламагани сабабли тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Ховос тумани судига юборилган ва суднинг шу кунги қарорига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Изоҳ (0)