• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12615.07
    • RUB162.02
    • EUR14754.59
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Эртасини ўйлаган, тараққиётни кўзлаган давлат таълимга эътибор қаратади» — журналист

    Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тантанали тадбирда президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда йиллар давомида тўпланган муаммолар ҳақида сўз очиб, улар таълим, суд, бизнес, тиббиёт ва сув масаласидаги муаммолар эканини таъкидлади. Ва 2026 йилга қадар мазкур масалалар ечими билан шуғулланиб, муаммоларни бартараф этиш ҳақида масъулларга топшириқ берди.

    Ғолиб Ҳасанов.

    Ғолиб Ҳасанов.
    Фото: Telegram

    Хўш, давлат раҳбари муаммолар ҳақида гапириб, нега айнан таълимни биринчи ўринда тилга олди? «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган журналист Ғолиб Ҳасанов шу ҳақда фикр билдирди.

    Эртанги кунини ўйлаган, тараққиётни кўзлаган ва ёшларнинг келажагига бефарқ бўлмаган ҳар қандай давлат таълимга эътибор қаратади. Худди шундай ота-оналар ҳам фарзандининг жамиятда ўз ўрнига эга бўлиши, ҳаётда қоқилмаслиги учун яхши таълим-тарбия олишига эътибор қаратиши керак. Нима деб ўйлайсиз, давлат раҳбари нега айнан таълимни энг биринчи бўлиб тилга олди? Фикри ожизимча шунинг учунки, мамлакат сиёсати, танлаган йўлига мос таълимни ривожлантиришга қаратилган дастур бўлиши лозим.

    Қайсидир давлатнинг таълим стандартини кўр-кўрона кўчириш эмас, бир неча давлатнинг бу борадаги тажрибасини ўрганиб, халқнинг турмуш тарзи, анъана ва қадриятларига хос ва албатта, халқаро талабларга мос таълим стандартини яратиш керак, — дейди Ғолиб Ҳасанов.

    Журналист таълимнинг бугунги кундаги аҳволи ачинарли экани ҳақида сўз юритиб, бунинг сабаблари ҳақида ҳам гапирди.
    Таълимнинг бугунги кундаги аҳволи қай даражага тушиб қолди? Бунинг сабаблари нималардан иборат деб ўйлайсиз? Таълим тизимидаги ўзгаришларни кузацам, ҳалигача аниқ бир йўл, мақсад йўқдек таассурот уйғотяпти. Жуда кўп ўзгаришларни бошладик, биринчисини якунига етказмасдан иккинчисига қўл уряпмиз. Ёки бир тартиб тўла амалга оширилмасдан туриб, бекор қилиниб, янгиси бошланяпти. Бу соҳа вакилларини қийин вазиятга солиб қўймоқда. Раҳбарлар қўнимсизлиги ҳам таълим сифатига таъсир қилмоқда. Бир раҳбар бошлаган иш, вазирликдан бошлаб мактабгача, иккинчи раҳбар келганидан сўнг бекор қилиниб, янгидан, янги команда билан бошланмоқда. Ваҳоланки, ким вазир, бошқарма бошлиғи, директор бўлишидан қатъи назар, аниқ бир мақсадни амалга оширишга ҳаракат қилиш лозим.

    Кадрлар сифати, ёшларнинг билим даражаси пастлиги президент айнан таълимга эътибор қаратишига туртки бўлди. Шуни тақозо қилди. Мамлакатни малакали мутахассисларсиз ривожлантириш қийин эканини англаб етдик. Гарчи режа ва мақсадлар ҳар қанча юқори, дастурлар зўр бўлмасин, уни ҳаётга татбиқ этадиган инсон интеллекти кучли бўлиши керак, — дейди журналист.

    Ғолиб Ҳасанов таълимни ривожлантириш учун қандай таклиф бериши ҳақида ҳам сўз юритди.
    Таълимни ривожлантириш учун президент нима қилмоқчи ва Сиз нима таклиф берасиз дейишса, президентимиз таъкидлаганидек, таълимни аввало мактабдан, мактабгача таълимдан бошлаб ривожлантиришимиз керак дейман. Таълимдаги масъуллар президент талабини англаб, вазифасига виждонан ёндашиши, таълимга эътиборнинг ҳаёт-мамот масаласи эканига баландпарвоз гап сифатида эмас, ўзининг, юртнинг келажаги деб қараши керак. Биринчи навбатда мақсадни аниқ қилиб, унга эришиш учун режаларни белгилаш, тизимда қатъий тартиб-интизом ўрнатиш, коррупция, таниш-билишчилик, қариндош-уруғчиликка қарши кескин курашиш лозим. Ўқитувчининг жамиятдаги мақомини ошириш, унинг ҳурмат-эътиборини жойига қўйиш зарур. Шахсан мен бугунги жамиятнинг онгли ва фаол аъзоси сифатида президент жамоасига бу борада ишонишимни, уларни қўллаб-қувватлаш учун қўлимдан келганини қилишга тайёрлигимни айтиб ўтмоқчиман», — дейди журналист Ғолиб Ҳасанов.

    Мавзуга доир: 

    • Шавкат Мирзиёев Тараққиёт стратегияси доирасида 5 та асосий вазифани белгилаб берди
    • «Фуқаролар қонун олдида тенг бўлган давлат». Шавкат Мирзиёев Янги Ўзбекистон қандай бўлиши ҳақида гапирди

    01.09.2022, 22:10   Изоҳ (0)   11034
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистондан Покистонга жўнатилган 40 тонна инсонпарварлик ёрдами етиб борди (видео)

    01.09.2022, 21:54

    Тошкентдаги маҳалла байрам кунида бир ярим соат электрсиз қолди

    01.09.2022, 20:59

    ШҲТ саммити сабаб Самарқанд шаҳридаги бир қатор кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати чекланади

    01.09.2022, 20:14

    Тошкентдаги мактаблар янги мавсумга шайми? (видео)

    01.09.2022, 19:14

    Туркий давлатларнинг машҳур фотографлари Қўқонга таклиф этилади

    01.09.2022, 19:13

    Самарқанддаги «Жартепа» чегара божхона пости ҳаракат учун вақтинча ёпилади

    01.09.2022, 18:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкарлик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35

    “Ливерпуль” Винисиус учун “Реал”га катта сумма таклиф қилди

    Спорт | 14 июл, 21:31

    АҚШ ва Хитой савдосидаги ўсиш божлар туфайли пасайгани маълум қилинди 

    Дунё | 14 июл, 21:20

    Иссиқда қайси егуликларни етказиб бериш хизмати орқали буюртма бериб бўлмайди?

    Маслаҳатлар | 14 июл, 20:59

    Тошкентда аҳоли банк карталаридан пул ўғирлаган жиноий гуруҳ фош этилди

    Ўзбекистон | 14 июл, 20:45

    Ёзги суперфуд: помидорнинг иммунитетдан юраккача бўлган саломатликка таъсири

    Саломатлик | 14 июл, 20:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.