Футбол бўйича Ўзбекистон Кубогининг чорак финалида «Сўғдиёна» ва «Қизилқум» жамоалари 2 сентябрь, жума куни ўзаро тўқнаш келди.
Учрашувда ҳисоб 72-дақиқага келиб очилди: меҳмонлар Санжар Шоаҳмедовнинг голидан кейин олдинга ўтиб олди. Орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас Жиззах жамоаси Шоҳруз Норхоновнинг голи билан жавоб қайтарди.
Асосий вақт ва қўшимча бўлимларда ҳисоб ўзгармади. Пенальтилар сериясида жиззахликларнинг қўли баланд келди.
Шу тариқа «Сўғдиёна» ўз тарихида илк бор Ўзбекистон Кубоги ярим финалига чиқди.
Ўзбекистон Кубоги
Чорак финал
2 сентябрь, жума
«Сўғдиёна» — «Қизилқум» 1:1
Пенальтилар серияси — 4:3Голлар: 0:1 – 72 Шоаҳмедов, 1:1 – 74 Норхонов.
«Сўғдиёна»: 27.Милан Митрович ( 1.Ширинбой Абдуллаев, 119), 5.Аюбхон Номанов, 7.Шаҳбоз Жўрабеков, 9.Шавкат Саломов (77.Даниэль Насриддинов, 60), 10.Шоҳруз Норхонов, 11.Жасур Ҳасанов (19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 60), 17.Ҳусниддин Ғофуров (20.Баҳодир Насимов, 81), 21.Абдужалил Маназаров ( 6.Искандар Шайкулов, 65), 26.Виталий Денисов (31.Лука Чермел, 66), 44.Юре Обшивач, 93.Марко Колакович.
«Қизилқум»: 1.Игнатий Нестеров, 4.Бобурбек Йўлдошев, 7.Санжар Шоаҳмедов, 10.Темурхўжа Абдухолиқов, 11.Александар Станисавлевич, 14.Файзулла Қамбаров, 23.Шерали Жўраев (20.Ислом Кенжабоев, 41), 25.Азиз Усмонов (17.Салим Мустафоев, 90), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Олег Зотеев, 88.Артём Дмитриев.
Огоҳлантиришлар: Қамбаров (12), Жўраев (14), Жўрабеков (53), Муҳаммадиев (89), Абдухолиқов (96), Шоаҳмедов (116).
Изоҳ (0)