Қозоғистон собиқ раҳбари Нурсултон Назарбоев шу йил кузда бўлиб ўтадиган муддатидан аввалги президент сайловларида қатнаша олмайди, деб ёзади Asia Plus. Бу ҳақда Қозоғистон адлия вазири ўринбосари Алма Муканова парламентда айтиб ўтган.
У умумий референдум йўли билан мамлакат конституциясига киритилган тузатишларга мувофиқ, Назарбоевга истаганча сайланиш имконини берувчи низом бекор қилинганини эслатиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, бу шуни англатадики, собиқ президент энди респубика раҳбари сайловига ўз номзодини қўйиш ҳуқуқига эга эмас.
Эслатиб ўтамиз, 1 сентябрь куни Қозоғистон раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакат халқига йўллаган анъанавий мурожаатида шу йил кузда навбатдан ташқари президент сайлови ўтказишни таклиф қилди.
Изоҳ (0)