• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +21°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Бу мактаб, молхона эмас, ўқувчилар ҳаётини хавфга қўёлмайман». Самарқандда ўқув йилига тайёр бўлмаган мактаб машмашаси (видео)

    Самарқандда янги ўқув йилига тайёр бўлмаган мактаб биносини фойдаланишга қабул қилмаётган директор ҳокимлик босимига учрамоқда. Бу ҳақда «Дарё»га мактаб директори Илҳом Турсунов хабар берди.

    Илҳом Турсунов.

    Илҳом Турсунов.
    Фото: «Дарё»

    Таҳририятга мурожаат қилган Нуробод туманидаги 41-мактаб директори Илҳом Турсунов мактаб филиалини қурган қурувчи камчиликларга йўл қўйганини айтмоқда. Унинг маълумот беришича, мактаб филиалининг бино фундаменти лойиҳада кўрсатилганидан 40 см паст қуйилган.

    Мактаб филиали.

    Мактаб филиали.
    Фото: «Дарё»
    Бино фундаментини текширтирдик. Фундамент аслида 1,40 метр бўлиши керак эди. Фундаментдан 40 см йўқ. Аввали ундан зиёд бўлиши мумкин. Сабаби улар тахминан олиб ёзди. Битта жойни ковлаб кўрди-да хулоса қилди. Ана шундан кейин машмаша бошланди. Улар мактабни қабул қиласан деяпти. Мен ‘бу — эшик ёки дераза эмас, фундамент. Лойиҳа асосида қурилмаган’, дедим. Ҳокимликдагилар эса ‘40 см йўқ бўлса нима қиласан, оласан мактабни’, деяпти. Мен эса ‘мактабни қабул қила олмайман. Бу ер ўзимнинг қишлоғим, неварам ўқийди’, дедим. Хулоса қўлимда. Ҳозир ҳам тазйиқ ўтказишмоқда. Қайсидир МЧЖдан хулоса олиб келди. Хулоса кўрмасдан ёзилган. Юз фоиз кафолат бераман. Мактабни кўрмаган МЧЖ раҳбари фундамент яроқли деб ёзиб беряпти. Кўрмасдан ёзганлигининг исботи шундаки, лойиҳа-сметада 60 см.га 30 см ‘подушка’ берилган. У ерда 40 см.га 60 см. ‘подушка’ деб ёзяпти. ‘Подушка’нинг ўзи 20 см чиқмайди. Сифатсиз қурилган бинони балансимга қабул қила олмайман. Ҳали тепа қисми экспертизадан ўтказилмаган. Фақат фундамент ҳақида гап кетяпти. Тепа қисми, шкотуркаси, бетони, стояжкаси, эшик-ромкаси ҳали экспертизадан ўтказилмаган. Битта фундамент учун шунча машмаша бўляпти», — дейди мактаб директори.

    Илҳом Турсунов.

    Илҳом Турсунов.
    Фото: «Дарё»

    Илҳом Турсуновнинг таъкидлашича, мактаб филиалида 80 нафар бола ўқийди.

    Мактаб филиали.

    Мактаб филиали.
    Фото: «Дарё»
    Уч йил ўтар, беш йил ўтар. Балки мен бўшаб кетарман. Бошқа биров директор бўлар. У сифатсиз бино қулаб тушса нима бўлади? Шунча қурилишлар қулаб тушяпти-ку. Мен бундан қўрқаман. Мен қурувчи эмасман. Мен бу бинонинг неча йилга чидашига кафолат бера олмайман. Қўрққаним учун деярли ярим метр фундаменти йўқ бинони қабул қилолмайман. Бинонинг сифатсиз қурилганлигини вилоят ҳокими билмайди. Вилоят ҳокимига бино қабул қилинган, ишга тушган деб ҳисобот берилган. Қурувчи сифатсиз қурибди. Ҳоким ўринбосарининг кўзи қаерда эди? Нима учун у келиб назорат қилмади? Ундан кейин, қурилишни назорат қилувчи инспекция бор. Инжиниринг компанияси бор. Нима учун улар вақтида келиб фундаментдаги камчиликларни айтмаган. Вақтида келиб қилса бўларди-ку? Инжиниринг компания кўриб қабул қилиш керак эди. У ерда Отабек ака деган назоратчи бор. У кишига ўз вақтида фундамент белгиланган нормадан кам қуйилаётганлигини айтдим. Қуйиб бўлганидан кейин шу пайти отам ўлиб қолганди, мен кўрмабманда дейди. Давлатни пулини талон-торож қилиш бўлмайди-да. Ўғри бўл, инсоф билан бўл. Эшиги ёки ромкаси бўлганда уни ўзгартирса бўларди», — дейди Илҳом Турсунов.

    Фото: «Дарё»
    Мактаб директори қурувчидан бино фундаментини қайта, лойиҳа асосида қуриб беришни талаб қилмоқда.
    Улар қурувчи 32 миллион сўм жарима тўлади деяпти. Қурувчи жарима тўласа мактаб биносининг фундаменти ўсиб, сифатсиз қурилган бино сифатли бўлиб қолмайди-ку? Аввало, 30 миллион ҳам тўламаган. Беш фоиз кафолатдаги пулини қайтариб юборган бўлди. Хўп, қурувчи ноинсоф экан, ҳоким ўринбосари-чи? Неча марта огоҳлантирдим. Инжиниринг копманиядагилар-чи? Қурилишни назорат қилувчи инспекция-чи? Уларга мен ўз вақтида мурожаат қилганман-ку. Ҳоким ўринбосарининг айтишича, бюджетнинг пули сифатсиз бино қурилишига кетган эмиш, мен уни қабул қилиб болаларни ўқитар эканман. Мен болаларни у ерга киритолмайман. Эрта охиратимиз ҳам бор. Қандай қилиб, кўриб, билиб ярим фундаменти йўқ мактабни қабул қиламан», — дейди Илҳом Турсунов.

    Наврўз Раҳмонов.

    Наврўз Раҳмонов.
    Фото: «Дарё»

    Мактаб директорининг таъкидлашича, туман ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Наврўз Раҳмонов йиғилишларнинг бирида мактаб биносини шўрлаган ғиштдан қураётган қурувчини танқид қилган. Аммо бугунги кунга келиб айнан ҳоким ўринбосари қурувчининг ёнини олмоқда.

    Катта бир йиғилишларнинг бирида айнан Наврўз Раҳмонов Нурбулоқдаги мактабни қураётган қурувчи Бухородан олиб келинган шўрлаган ғиштдан мактаб қуряпти деб танқид қилиб, ғиштларни алмаштириш кераклигини айтганди. Бир ҳафтадан кейин шу ғишт бўлади деганди. Ғиштнинг сифатини мен билмайман, қўлимда бу бўйича ҳеч қандай ҳужжатим йўқ. Талабим, яроқсиз ва сифатсиз қилинган мактаб ҳақида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов хабар топиши керак. Вилоят ҳокими бир йиғилишда ‘мактаб директорлари сифатсиз бино бўйниларингга ўтиб қолмасин. Агар бир нима бўлса Telegram’га чиқинглар, учрашувлар ўтказяпман, тортинмасдан айтинглар’, деганди.

    Вилоят ҳокими қанча сифатсиз қурилишларни аниқлаб, қанчасининг олдини олди. Агар бунинг ҳам ўз вақтида олдини олмасак, охири вой бўлади. Бино молхона ёки қўйхона эмас, мактаб. У масжид. Унда бола ўтиради. Шахсан ўзимнинг 6-7 нафар невараларим бор. Улар шу плитанинг тагида ўтиради. Умр бўйи қўрқиб яшашим керакми? Бу фундамент, бу ғишт кўтара олармикан, тагида арматураси йўқ. Мансаб учун виждонимни сотмайман. Келишмайман ҳам. Менга 40 см фундаментини қуриб, ичига арматурасини қўйиб беради, кейин бинони қабул қиламан», — дейди Илҳом Турсунов.

    Фото: «Дарё»

    Директор туман ҳокими ўринбосари Наврўз Раҳмонов томонидан унга жуда кўп тазйиқлар ўтказилаётганини, бино лойиҳаси берилмаётганини айтмоқда.

    Қурилишдан 23 фоиз фойда қолар экан, пок-покиза қилиб емайдими қурувчи. Сифатли қуриб қўйиб, ‘хоҳлаган одамингизни олиб келиб текширтиринг, керак бўлса мутахассис танишларингизни ҳам олиб келиб текширтиринғ, деганда, отангга раҳмат, барака топгин дердим.

    Халқ дуо қиларди, эл дуо қиларди. Ҳозирги аҳвол нима? Битта ҳокимнинг муовинини ‘танка’ қилиб олиб, бу ерда мени қийнаб, асабимга ўйнаб қабул қилиб оласан, сентябрда очилиши керак. Бир мартага очамиз, деб юрибди. Лекин мен юз фоиз кафолат билан айтаман, Эркинжон Турдимов буни билмайди. Сабаби у кишига 8-9 та комиссия аъзолари қўл қўйган маълумот берган. Аммо комиссия аъзолари бирор маротаба мактабга келиб, шу мактабни кўрмаган. Кўпчилиги мактаб қаерда жойлашганлигини ҳам билмайди. Улар директорни ўртага оламиз қўл қўйиб беради, шу билан ёпилиб кетади деб ўйлаган. Мен Эркинжон Турдимов бу ҳақда хабар топмагунча, бирор гап айтмагунча мактабни қабул қилмайман.

    Ўйлайманки, вилоят ҳокими холисона қарорга келади. Сабаби у одамга бунақа сохта ишлар ёқмайди. Туман ҳокими ўринбосари 2021 йилнинг ноябрь ойидан бери менга тазйиқ ўтказиб келади. Наврўз Раҳмоновнинг тазйиқи билан бинони қабул қилишим керак экан», — дейди Илҳом Турсунов.

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири мактаб директорига тазйиқ ўтказаётгани айтилган ҳоким ўринбосари билан ҳам суҳбатлашди. Наврўз Раҳмоновнинг таъкидлашича, 2021 йилда «Обод қишлоқ» дастури доирасида қурилган 41-мактаб филиалида янги ўқув йилидан бошлаб тўлиқ ўқиш жараёни амалга оширилади. Унинг таъкидлашича, мактаб фундаменти учун тегишли хулосалар олиниб, яроқлилиги аниқланиб, фойдаланиш мумкинлиги белгиланган.

    2021 йил «Обод қишлоқ» дастури доирасида 41-мактаб филиали қурилган. Ўтган йили тўлиқ қуриб битказилган. Ушбу филиалда янги ўқув йилида тўлиқ ўқиш жараёни амалга оширилади. Ҳақиқатан ҳам бинонинг фундамент кубатураси кам ҳисобланган. Қурувчи томонидан аниқланган камчиликлар тўлиқ давлат ихтиёрига тўлаб берилган. Бундан ташқари, ушбу мактаб биноси фундаменти учун институтлардан хулосалар олиниб, яроқлилиги аниқланиб, фойдаланиш мумкинлиги белгиланган. Талабга жавоб бермаганида, мана шу хулосалар олинмагани-да бошқатдан қилинарди. Ҳозир хулосалар олинган, фойдаланишга қабул қилинган. Шу сабабли бемалол ишлатиш мумкин. Ҳар бир бино қурилаётганда оддий ғиштигача сертификати бўлади. Бино қурилиш нормаларига тўлиқ жавоб беради. Бинонинг қолган қисмига тўлиқ эскпертиза хулосаси олинган. Экспертлар хулосасига асосан ушбу бинодан тўлиқ фойдаланиш мумкин», — дейди ҳоким ўринбосари Наврўз Раҳмонов.
    Мактаб филиалини қурган қурувчи Обиджон Булаков ҳам бино фундаменти лойиҳада кўрсатилганидан 30 см кам қуйилганлигини тан олди. У тегишли жойлардан текширув бўлганидан сўнг 33 миллион сўм камомад чиққанлигини, ҳозирда пулларни тўлаб берганлигини айтмоқда.

    Фото: «Дарё»
    2021 йилда шу бинони қуриш учун 715 миллион сўм пулни тендердан ютиб олганман. Бинони 2021 йилнинг 15 августигача топширишим керак эди. Шу муддатда топширдим. Бир йилдан ошди, ҳалигача мактаб очилгани йўқ. Биргина хотом лойиҳада кўрсатилган фундаментни 30 см кам қуйганман. Уни текшириб, лаборотория хулосасини олганман. Бетон яроқли эканлиги бўйича хулоса беришган. Тегишли ташкилотлардан хулоса олганман. Текширув бўлганидан сўнг 33 миллион сўм камомад чиққан. Уни ҳам тўлаб бердим. Лойиҳа сметадан ташқари ҳожатхона ва котёлларини ҳам қуриб берганман. Мен бетонлар ичига арматура қуйганман. Ҳатто бўлинган синфхоналаригача арматурани карказ қилиб қуйганман. Бунинг расмлари ҳам бор. Директор менга умумий сумманинг 10 фоизини берасан деб айтганди. Мен 10 фоиз унга берсам томнинг устини ёпмаслигим керак. У пулни мендан оғзаки равишда сўраган. Шу вақтда мен ҳеч қандай далил ололмай қолдим. Тегишли ташкилотларга мурожаат қилганман. Улар қандай хулоса беради билмадим», — дейди қурувчи Обиджон Булаков.
    Қурувчининг мазкур гапига директор қандай муносабат билдириши билан ҳам қизиқдик. Мактаб директори қурувчи унга нисбатдан туҳмат қилаётганлиги, унинг номини ёмонотлиқ қилаётганлигини айтиб, бунинг учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишини билдирди.

    Обиджон Булаковнинг маълумот беришича, директор мактаб биноси қурилишини ўзи кузатган.

    Обиджон Булаков.

    Обиджон Булаков.
    Фото: «Дарё»
    Менга ишчи лойиҳа берилган эди. Мен уни усталарнинг олдига қўйдим. Мактаб директорининг ўзи ҳам қурилишнинг бошида 10-15 кун иштирок этиб, кузатди. Мен ишчи лойиҳани директорга беролмасдим, берсам қандай ишлайман, мен шу лойиҳага қараб ишлашим керак-ку. Ҳужжатларни керакли ташкилотларга мурожаат қилиб, олишлари мумкин. Мен ҳеч қачон лойиҳани яширганим йўқ. Қурилишни тегишли ташкилотлар келиб текшириб, назорат қилиб борган», — дейди қурувчи.
    «Дарё» мухбири сўровига жавобан вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов мактаб директори билан учрашди. Вилоят ҳокими махсус ишчи гуруҳ тузиб, ҳолатни ўрганиб чиққанидан сўнг вазиятни муҳокама қилишини маълум қилди.

    Фото: «Дарё»

    Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг май ойида Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов қурилиш ташкилотлари раҳбарлари иштирокидаги йиғилишда айрим қурувчи компаниялар 2022 йилга мўлжалланган инвестиция дастури доирасида барпо этилаётган ижтимоий объектларни сифатсиз қураётганини танқид қилганди.

    «Дарё» воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    02.09.2022, 18:05   Изоҳ (0)   54504
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистондаги барча ОТМларда супер контракт миқдори 10 фоизга камайтирилди

    02.09.2022, 17:21

    Тошкент халқаро аэропортида тўхтатиб қолинган тимсоҳ болалари ва буқаламунларнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди

    02.09.2022, 17:19

    Самарқанддаги «Номсизтепа» ёдгорлигига 4,3 млрд сўм зарар етказилгани аниқланди

    02.09.2022, 16:59

    Texnomart’да 30 дан ортиқ турдаги техника учун 20 фоизгача чегирмага эга бўлинг!

    02.09.2022, 15:00

    Бухородаги қамишзорга ўт кетди

    02.09.2022, 14:37

    Ўзбекистон ва Миср фармацевтика соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириши мумкин

    02.09.2022, 14:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.