Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Дархан Сатибалди Қозоғистоннинг Туркистон вилоятига ҳоким бўлди.
Оқ ўрда матбуот хизматининг хабар беришича, мамкакат президенти фармони билан 31 август куни Дархан Сатибалди Қозоғистоннинг Туркистон вилояти ҳокими этиб тайинланди. Шу муносабат билан у Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимидан озод қилинди.
Дархан Сатибалди 2019 йилнинг март ойидан буён Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимида фаолият юритиб келаётганди.
Изоҳ (0)